Қирғизистон Рио-2016да: Қирғизистонлик  Илья Тапкин марафон маррасига саксон олтинчи бўлиб келди

769

Риодоги ёзги олимпиадада 155 спортчи куч синашган 42 километр 195 метрлик марафон беллашувида қирғизстонлик Илья Тапкин саксон олтинчи бўлиб келди.

Биринчи 21 километрлик доирада Тяпкин 123-позицияда келаётган бўлса, иккинчисида 86-ўринга эга бўлди.

Ватандошимизнинг натижаси умумий 2 соату 24 дақиқа 19 сонияни такшил қилди. Бу натижа спортчининг шаҳсий рекордидан 5 дақиқа ортиқ.

Мусобқада олтин медални кениялик  Элиуд Кепчоге (2 соат 8 дақиқа 44 сония) олса, 2-ўринга Эфиопия спортчиси Фейсу Лилеса, 3-ўринга  АҚШлик Галена Раппа эга бўлди.

Муаллиф: Каминат Имирханова