Мусобақанинг тўртинчи куни спорт рекордларигагина эмас, олимпиада атрофидаги можароларга ҳам бой бўлди. Kloop.kg Олимпиада ўйинларининг тўртинчи кунидаги қизиқарли воқеаларни таклиф қилади.
Мусобақа ҳисоби: АҚШ биринчилигини сақлаб турибди, иккинчи — Хитой, учинчи ўринда — Венгрия.
Майкл Фелпс рекорд қўйишни давом эттирмоқда.
Америкалик спортчи яна икки олтин медалнинг соҳиби бўлиб, 21 марта олимпиада чемпиони номини олди. 200 метр масофага баттерфляй билан сузишда олган олтин медалдан кейин у жамоаси таркибида 4-200 метр масофага бўлган крол эстафетасида биринчи ўринни эгаллади.
Сувга сакраш мусобақаси учун тайёрланган бассейндаги сув яшил рангга бўялган. Кундузи сув аввалгидай очиқ-кўк рангда, ёнидаги бассейнда эса ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Сув яшил рангга мусобақа вақтида бўялган. Уюштирувчиларнинг сузларига кўра, улар тест ўтказиб, спортчилар учун зарарсиз эканлигини аниқлашган. Шундай бўлса ҳам мазкур воқеа текширув ўтказишга сабаб бўлди.
Журналистлар кетаётган автобусга номаълум буюм ирғитишган. Натижада автомашинанинг икки ойнаси ёрилган. Автобусдаги 12 журналистнинг ичидан уч нафари енгил жароҳат олган. Воқеа журналист Белоруссия билан Бразилия ўртасида бўлиб ўтган баскетбол мусобақасидан кейин ўйинчилар боғига кетишаётган йўлда содир бўлган.
«Тош ирғитилганми ёки ўқ отилганми биз ҳалигача билмаймиз», – деди уюштирувчи қўмитанинг матбуот котиби Марио Андрада.
Бельгиялик дзюдочини соҳилда тўнашган
73 килограмм оғирликда олимпиадада бронза медаль соҳиби бўлган Копакабанани соҳилда тўнаб кетишган. Дзюдочи Дирк ван Тихелтга душанба куни кечки маҳал ўзининг ғалабасини соҳилда нишонлаш учун борган вақтда ўғрилар ҳужум қилган.
Жиноятчи спортчини юзига уриб, унинг уяли телефонини олиб кетган. Воқеадан кейин дзюдочи касалхонага етказилиб, бироқ тиббий ёрдам кўрсатилмаган.
Эфиопиялик сузувчи ўзининг мухлисларини “спортча бўлмаган танаси” билан лол қолдирди
Эфиопиялик спортчи Робел Кирос Хабте мэмдердин қахрамонига айланди. Reuters хабар агентлигининг твиттер-аккаунтига эълон қилинган расм мухлисларни ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини кўпайтирди. Улар “спортча бўлмаган танаси”га лол қолишди.
Хабте, биринчи сузишдаёқ ғолиб бўлмаган. У 100 метр масофага эркин стиль бўйича бўлган мусобақада 1 дақиқаю 04.95 сонияли натижа кўрсатган. Бу ғолибдан 15 сонияга ортда қолишнинг кўрсаткичи.
Муаллиф: Каминат Имирханова