Озиқ-овқат эмбаргосининг бекор қилиниши, туризмнинг ривожланиши ҳамда Сурия. Путин билан Эрдўғон қандай масалаларни муҳокама қилди?

826

Россия ва Туркия президентлари ― Владимир Путин ҳамда Режаб Тоййиб Эрдўғон икки давлат ўртасидаги алоқалар ночорлагандан кейинги илк учрашувини Санкт-Петербургда ўтказди. Матбуот вакиллари икки томон озиқ-овқат эмбаргосининг бекор қилиниши, сайёҳликнинг жонланиши ва Сурия урушидан чиқишнинг йўлларини муҳокама қилишганлигини ёзишди.

Путин ҳамда Эрдўғон 2015 йилнинг ноябрь ойида Сурия чегарасидан турк аскарлари Россиянинг Су-24 ҳаво самолётини отиб туширганлиги сабаб, давлатлар аро алоқалар ночорлагандан кейин илк маротаба учрашишди.

Russia Today нашрининг маълумоти бўйича, икки томон Россиянинг жавоби қатори киргизилган анти-турк санкциясини бекор қилишни, шу билан бирга озиқ-овқат эмбаргосини бартараф этишни, сайёҳликни қайта тиклашни, шунингдек, «Турк оқими» газ қувурини қуриш билан сурия урушларининг ҳал этилиш йўлларини муҳокама қилишди.

Туркия россиялик харбий учувчисини Сурия чегарасини портлатгандан кейин Россия билан Туркиянинг алоқалари энг яхши даражадан “жуда ночор даражага тушиб кетганлигини” Владимир Путин тан олди.

«Шундай бўлса ҳам, туркиядаги оғир вазиятга қарамай сизнинг келишингиз, Туркия билан Россия аҳолисининг манфаатлари учун алоқанинг жонланишини хоҳлашимизни билдиради», — деди Путин.

Шунингдек, у 16 июль тунида Туркиядаги харбий тўнтариш амалга оширишга ҳаракат қилингандан кейин «ички сиёсий инқирозни бартараф қилиш бўйича фикрини» айтганлигини таъкидлади.

«Мен бизнинг алоқалар ҳудуддаги кўплаб масалаларни ҳал этишга хисса қўшишига ишонаман », — деб жавоб берди Эрдўғон.

Бу вақтгача ТАССга берган маълумотига кўра Эрдўғон Путинни «дўстим» деб атаб, рус раҳбари билан учрашгандан кейин Россия билан бўлган алоқаларнинг «янги сахифаси» очилади деган.

Россия билан Туркия алоқалари 2015 йилнинг ноябрь ойида Россияга қарашли Су-24 самолётини турк томонидан отиб тушурилгандан кейин ночорлаган.

Унда Туркия бир неча маротаба огоҳлантирган бўлса ҳам, терроризмга қарши сурия кампаниясида иштирок этган россиялик учувчи турк ҳаво майдонига кириб кетганлиги учун харбий кучлар томонидан портлатилган.

Россиянинг мудофа министрлиги мазкур маълумотни инкор этиб, рус ҳукумати Туркиянинг бу ҳаракатини «ортдан пичоқ уриш» деб номлаган. Дипломатик келишмовчиликдан кейин рус аскарлари томонидан турк ҳукуматини «Ислом давлати» террористтик гуруҳи билан нефтни ноқонуний сотишда иштирок этганликда айблаган.

Россия мудофа минстирлиги таҳминан Туркия билан Суриянинг чегарасидан ўтиб бораётган нефть ташувчи автомобилларнинг спутник ёрдамида олинган расмларини эълон қилган. Унга жавобан Россия ҳукумати турк маҳсулотларининг импортига эмбарго киргизган. Шу билан бирга туроператорларга Туркияга йўлланмаларни сотишни таъқиқлаб, барча рейсларни тўхтатган.

Эрдоган портлатилган мослама учун кечирим сўраб 27 июнда расмий хат юборган. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Lenta.ru билан бўлган суҳбатида турк лидери вазиятни изга солишга ҳаракат қилаётганлигини билдирган. Кечирим сўрашнинг натижасида рус  сайёҳларининг Туркияга боришини таъқиқлаш борасидаги қарор бекор қилинган. Бу воқеа Истанбулдаги Ататурк аэропортидаги портлашлар билан тўғри келган.  

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова