Сурат: Қандолат маҳсулотлари қандай тайёрланади?

1745

Тўй-ҳашамларни қандолатларсиз тасаввур қилиш қийин. Kloop.kgнинг мухбирлари қандолат ун маҳсулотларининг қандай тайёрланиши билан қизиқишди.

Бишкекда қандолат ширинликларини тайёрлаган цехлар кўп. Тўй-маракаларда дастурхонга қўйилган ун қандолат маҳсулотларини тайёрловчи “Сейил” қандолат цехига назар солдик.

1 2

Цех икки ярим йилдан бери ширинликларни тайёрлаб келади. 15 кишини иш билан таъминлаган цехни  Азамат Аскарбеков онаси билан биргаликда ташкил қилганини айтади.

3 4

Цехда булочка ва печеньенинг 20га яқин тури тайёрланади. Ун маҳсулотлари бўлганлиги сабаб бир кун аввал хамир тайёрлаб олишади. Хамир учун кунига 100 килограмм ун сарфланишини айтади цех раҳбари Азамат.

5

Шундан сўнг ун маҳсулотларининг ичига солинувчи ширинликлар тайёрланади. Бу учун турига кўра қуюқ сут, қора ўрик ҳамда бошқа қуритилган мевалардан фойдаланилади.

6

Хамир кесилиб, ичига ширинликлар солинган қандолат маҳсулотлари тайёр бўлгач электр машинага қўйилади. Унда 20 дақиқа тургандан кейин ширинликлар тайёр бўлади.

7

“Буюртма бўлмаган вақтлар ҳам бўлади. Ёзда буюртма кам бўлади. Иссиқда аҳоли ҳам озроқ еб, кўпроқ ичимлик ичади”, — дейди цех ишлатувчиси Азамат.

Муаллифлар: Бегимай Талантбек қизи, Жанилай Толкунбек қизи