Милиция "арзон уй-жой" митингининг ташкилотчисига жиноий иш қўзғади

1011

 “Арзон уй-жой”  митингининг уюштирувчиси, уй-жой қурилиш кооперативлар коалициясининг асосчиси Нурлан Асанов товламачилик иши бўйича шубҳа остига олинмоқда. Милиция унга нисбатан жиноий иш қўзғаб, унинг “қочиб кетганини” айтди.

Ички ишлар министрлигининг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга “арзон уй-жой” митингининг уюштирувчиси Нурлан Асанов милициядан яшириниб юрганини айтган.

ИИМ вакилининг айтишича, Асановга нисбатан жиноий иши милицияга аризалар тушгандан кейин қўғалган.

“Ага 166-модда — “товламачилик” бўйича жиноий иш қўзғалди. Фуқаролардан тушган бир нечта шикоят аризалари бор.  Унда Асановни уй жой-қурилиш кооперативлар коалициясига асос солиб, пул маблағларини тўплаш орқали уларни алдаб юрганлиги айтилган. Ҳозирда жиноятда гумондор терговдан яшириниб юрибди”, — деди у.

Асанов — уй- жой-қурулиш кооперативлар коалициясининг етакчиси. Унинг аъзолигида 10 минга яқин одам бор. Вакилларнинг айтишига кўра, коалиция уй жойи йўқларга аталган кўп қаватли уйни қуришга тайёр хитой инвесторлари билан шартнома тузган.  Қурилишни амалга ошириш учун давлатдан ер керак бўлган.

Ўзини танитишни истамаган аъзолардан бири Kloop.kgга коалиция билан Асанов атрофидаги келишмовчиликлар унинг рақиблари томонидан ишга оширилган харакатлар эканини айтди.

“Нурлан ҳозир таътилда, у яширингани йўқ. Сўнги вақтларда бўлган воқеалар унинг рақиблари томонидан қилинди […] Улар Асановнинг лойиҳаси ишга ошмай қолишини истаганлар”, — деди у.

Исмини аташни истамаган коалициянинг яна бир ходими телефон орқали берган интервьюсида “коалиция ичида нималар бўлаётгани” ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.

“Биз Асанов ҳозир қаерда эканини билмаймиз. Қочган ёки қочмагани бўйича фиркимиз йўқ. Бизнинг иш тўхтаб қолди, оқибатимиз номаълум. Офисда реквизиция ўтяпти», — деб таъкидлади у.

Бунга қадар, 26 июлда Горький номидаги боғда “арзон уй-жой” митингини  уюштирганлиги учун Асанов қамоққа олинган.

Тартиб нозирлари уни ҳамда унинг хамкасбларини жамоат тартибини бузганликда айблашган. Бишкек шаҳар ИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казабаевнинг Kloop.kgга айтишича, уюштирувчилар билан иштирокчилар майдонга чиқиб, йўлни тўсиш харакатини амалга оширишмоқчи бўлган. Бу ҳақда қатнашувчилар Оқ уйга қадар пиёда юришни режалаштиришганини айтишган.

Ташкилотчилар билан биргаликда даромади кам фуқароларга ҳукумат вакилларининг уй қуриш учун ер майдони бўлиб берилмаганидан норози бўлган митингнинг 28 иштирокчисига жарима қолинган.

Муаллиф: Алтинай Обосканова