Нафақа миқдорини 10 фоизга — 5173 сомга кўтаришади

1052

Нафақанинг ўртача миқдори 1 октябрдан бошлаб 4562 сомдан 5173га кўтарилади. Иқтисодчилар кўтарилган нафақа шунда ҳам “жуда паст” деган фикрда.

Нафақанинг 1 октябрдан бошлаб кўпайиши кутилмоқда. Бу маълумот президент Алмазбек Атамбаевнинг вице-премьер-министр Мухамметкалий Абулгазиев ҳамда ижтимоий жамғарма раиси Тенизбек Абжапаров билан бўлган учрашувидан кейин маълум бўлди.

Нафақа тўловлари 10 фоизга— 4562 сомдан 5173 сомга кўтарилади.

Президент Алмазбек Атамбаев нафақа тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар уни “фуқароларга нисбатан адолатли” бўлиши кераклигини эълон қилди.

“Пенсионерларга ғамхўрлик қилиш давлатнинг асосий вазифаси. Шунинг учун имкониятдан фойдаланиб пенсия адекват нафақа билан таъминлашга барча кучимизни сарфлаш керак”, — деди президент.

Иқтисодчи Искендер Шаршеев пенсиянинг ўртача ҳисоби минимал эҳтиёж миқдоридан юқори бўлиши керак, бизда эса ундай эмас деб ҳисоблайди.

“Бугун пенсия 3800-4000 сомни ташкил қилишини биламан. Энг оз эҳтиёжлар 100 долларни талаб қилади. Аслида аксинча бўлиши керак”, — деди у.

Унинг фикрича, яшаш нархи нафақанинг миқдоридан анча юқори.

“Инфляциянинг тезлиги пенсиянинг кўтарилишига тўсқинлик қилади. Бир кишининг яхши яшаси учун 11-15 минг сом талаб қилинади. Албатта нафақа миқдори оз”, — деб ҳисоблайди Шаршеев.

Иқтисодчи Айилчы Сарибаев нафақа тўловлари “ўта оз” деган фикрга қўшилиб, шу билан бирга давлат бюджети нафақа миқдорини керакли даражада кўтаришга имкон бермаётганини айтди.

Миллий статистика комитетининг маълумоти бўйича, инфляция йиллик ҳисоб билан 2015 йилга нисбатан 3,4 фоизлик даражада тузилган. 2014 йили эса инфляцияга нисбатан 10,5 фоизни тузган.