Атамбаев  маъмурияти етакчисининг Бош қонунга ўзгартириш киргизиш бўйича қурган суҳбатида нима маълум бўлди?

930

Президентнинг администрация етакчиси Фарид Ниязов Бош қонунга нима учун ўзгартириш киргизиш кераклиги тўғрисида “АКИпресс” нашрига интервью берди.  

Ниязовнинг интервьюси тўрт қисмга бўлиниб “АКИпресс”нинг сайтида эълон қилинган. Улар  — бириккиучтўрт. Kloop.kg президентнинг яқин тарафдорининг Бош қонунга ўзгартириш киргизиш бўйича айтган муҳим фикрларини тўплади:

Ниязов Алмазбек Атамбаевнинг “янги оилавий режим пайдо бўлмаслиги учун” ўзгартириш киргизиш зарур деган позицияни қўллайди.

“Киргизилувчи ўзгартиришлар уларнинг бирортаси ҳам ўз олдига бошқаларини остига босиб қолмасликни олдини олишга; президент хавфсизлигини сақлаб, ташқи сиёсатни аниқлашига, парламент ва ҳукумат ит-мушук бўлмай, давлатни ривожлантиришига, парламентнинг бошқарувчи вазиятини сақлашда бирикиб харакатланишига олиб боради. Шунда бари президентга тобе бўлмай қолади. Бу хавфсизликни ҳамда мустақилликнинг кафолати”.

Atambaev-Farid-Niyazov

 Ниязов қаршиларни Қирғизистоннинг кимгадир тобе бўлишини хоҳлаган тўплар деб атади. Унинг айтишича, танқидчилар бунга қадар ўзлари Бош қонунни ўзгартиришни талаб қилишган.

“Бизда сайловларда ўз қишлоғидан ҳам юз овоз ололмаганлар бор. Уларнинг йиғилгани жуда яхши  — ким эркинликка ҳамда соғлом фикрга қарши бўлганларни ҳалқ кўрсин. Кимдир бировга ўлканинг келажаги фарқсиз, ким учундир эса шахсий тинчлиги муҳим”.

Администрация етакчиси БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг умр бўйи озодликдан маҳрум қилинганига алоқадор талабларини “нуқсон” деди.

Ниязовнинг айтишича, ишни қайта кўриш талаби “миллий хавфсизлик ҳамда Қирғизистоннинг мустақиллигига соя солиш хавфи бўйича масалаларни юза келтирди”.

“Энди Асқаровнинг воқеасидагидек одам ўлдириш иши эмас, балки этник гуруҳлар ўртасидаги алоқалар, давлатлар аро алоқалар бўйича ишлар кўрилаётганини тасаввур қилинглар, ўшанда ҳам инсон ҳуқуқининг бузилишини айтишадими? Ҳа, қирғиз давлати халқаро ташкилот таклифини эътиборсиз қолдира олади, аммл жамоат фикри туғилди, унга хорижий оммавий ахборот воситаларининг таъсирини қўшайлик. Интернет даврида! Демак, бундай миналар турганда, тўрт йил кутиш масъулиятсизлик”.

“Ҳозирги сиёсий тизимнинг лаёқатлилиги кўпинча президентнинг шахсий сифатларига алоқадор” дейди Ниязов.

“Ҳозирги сиёсатчилардан бири президентнинг ўрнига келишини тасаввур қилинг. У қариндошларини, дўстларини, шахсий бизнес манфаатларининг босимига дош бера оладими? Давлатни яна бир марта хавфга дучор қилишнинг зарурати борми? Давлат уларнинг шаҳсий сифатларига тобе бўлмаслиги учун тизимни мустаҳкамлаш зарур. Ўлкани бир кишига табе қилишга дучор қилмаслик керак. Ҳеч ким ўлкани ортга чекиниши, авторитар бошқарув ўрнатиш хаёлини ишга ошира олмайдиган қилиш керак”.

2015-12-24_17-41-56_766192_w

Олий қадриятлар ҳақидаги меъёр Конституциянинг преамбуласига айланиши мумкин. Ниязов олий қадриятлар тушунчасини “жиддий тарзда ишлаб чиқиилиши керак” эканини айтди.

“1-моддада кўрсатилган нормани преамбулага айлантириш зарурати ҳозир кўриниб турибди.  Амалдаги конституциянинг кучли преамбуласининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда кўламини озайтириб, олий қадриятларни кўрсатиш. Шунингдек ўзгартиришлар ҳуқуқларни камситувчи қонунларни қабул қилиш учун киргизилаётгани айтилмоқда”.

Судларнинг яширин тинглаш нормасини “Республика — Ата-Журт” фракциясининг лидери Ўмурбек Бабанов таклиқ қилган. Ниязов мазкур таклифни маъқуллашини билдирган. Чунки суд хизматига номзодлар “у ерга қаерга кетаётгани тўғрисида билиб бориши керак”, дейди у.

Ниязов премьер-министр билан министрлар кабинети вакилларининг парламентдаги мандатининг сақланишини қўллашини билдирди. Унинг айтишича, бу парламент билан ҳукуматнинг алоқаларини мустаҳкамлайди.

“Тасаввур қилинг, премьер — бош фракциянинг лидери, унинг ўринбосари — коалиция таркибидаги фракциянинг депутати. Бу ҳолда низомни ва қарор лойиҳасини ЖКга жўнатишдан аввал, улар ўзаро муҳокама қилиб, келишилган вариантини танлашади. Бу қонунларнинг қабул қилинишини осонлаштиради. Бу парламент бошқарувига ўтишнинг яна бир қадами”.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев