“Кўчишлар назорат қилинмайди”. Ички миграция тўғрисида қонун керакми?

910

Ички мигрантларнинг рўйхатга олиниши ҳақидаги қонун Қирғизистонда 15 йилдан бери мавжуд, аммо фуқароларнинг кўчишларини назорат қилиш механизмлари йўқ.

Кундуз Замирбекова Иссиқкўл вилоятида рўйхатдан ўтган, лекин Бишкекда яшаганига беш йил бўлиб қолди. У 2012 йили Тупдан келиб, ўқишга топширган. Бу вақт давомида у ички миграция ҳақидаги қонун тўғрисида билмаган, у боис рўйхатдан ўтиш жараёнидан ўтмаган. Давлат идораларининг вакиллари ҳам унга бундай талаб қўйишмаган.

“Нима, мен рўйхатдан ўтишим керакмиди? Буни менга нима кераги бор, агар фойдаси бўлмаса. Давлат ҳамда бошқа хизматларидан шундай ҳам фойдаланаман”, — дейди у.

Қонун бўйича Қирғизистоннинг фуқаролари бир ҳудуддан иккинчисига 45 кундан ошиқ вақтга кўчса, маҳаллий паспорт столга рўйхатдан ўтишга бурчли. Агар ички мигрантлар рўйхатдан ўтмаса 50 сом миқдорида жарима солинади.

c8d8e0aa27174316e7b3695307ddf25a

Аҳолини рўйхатга олиш департаментининг раҳбари Назгуль Абакова ҳудудий органлар хизмат кўрсатилаётган аҳолининг аниқ сонини билиши учун ички мигрантларнинг рўйхатга олиниши зарур эканини айтади.

“Иссиқкўлдан келиб Бишкекдан тиббий хизмат ололмайсиз. Барча давлат органлари кўрсатаётган хизматлар ҳудудлар бўйича бўлинади. Ҳар бир давлат органи бюджет қарайди, шу сабабдан у қанча кишига хизмат кўрсатишини билиши керак. Бу учун халқнинг аниқ сонини билиш шарт”, — деди у.

Адлия министрлигининг вакили Талант Бекташев Kloop.kgга ички мигрантлар  рўйхати билан ИИМ қошидаги жамоат тартиби бўлими шуғулланиши кераклигини билдирди.

Айни вақтда Абакова милиция фуқароларни асоссиз тўхтатиб, ҳужжатларни текширишга ҳуқуқли эмас деб айтмоқда. У ички мигрантларни ҳеч бир орган назорат қилмаслигини тан олди.

“Фуқаролар ўз бурчларни бажаришмайди, биз эса аҳоли ҳисобини олишимиз керак. Айрим ҳолларда қонунни сақлаганлар мурожаат қилишади, шунда ҳам ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун. Масалан, таълим бериш бўйича”, — деди у.

Абакованинг билдиришича, ўлка бўйича 2015 йили таҳминан 15 минг киши рўйхатдан ўтган. Айни вақтда Бишкекнинг ўзидагина Миллий рўйхатга ўтиш комитетининг маълумотига кўра, 30 мингга яқин вақтинча яшовчи мигрант бор.

952fd748d563a40644e5280851adfd88

Ички миграция бўйича мутахассис Эмиль Насритдинов ички мигрантларни рўйхатга олиш тизими коррупция боис ишламайди деб ҳисоблайди.

“Рўйхатга олиш ҳамда пропускага олиш институти —  бу Советлар Союзидан қолган архаика. Бу каби қоида кўп давлатларда аллақачон бекор қилинган. Одамлар бугунги кунда рўйхатдан ўтишмайди, вақтинча рўйхатдан ўтиш қонуни ишламайди. Келган одамга кейинчалик давлат хизматидан фойдаланиш учун идорага бориб рўйхатдан ўтгандан кўра касалхонага қўшимча 100 сом тўлаб даволаниш қулайроқ, — деди у.

Эксперт электрон ахборот базасининг тузилиши керак, у аҳолининг паспорт столга мурожаат қилмаса ҳам ҳисобини билиб туришга имконият беради деб ҳисоблайди.

Насритдинов ички миграция ҳақидаги қонун Конституцияга зид келади деб ҳисоблайди. Унда фуқароларнинг эркин кўчишга ҳамда тиббий хизматдан фойдаланишга ҳуқуқи бор дейилган.

“Сен мамлакат бўйича эркин кўчишга ва тиббий хизмат олишга ҳуқуқлисан.  Аммо тиббий хизматни яшаган ерингдангина ола оласан  дегани— бу Конституцияга зид келади”, — дейди у.

“Прецедент” ҳамкорлик гуруҳининг юристи  Эдиль Эралиев аксинча қонун фуқароларнинг эркин кўчиш ҳуқуқини бузмайди деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, давлат ички миграцияни назорат қила олади, аммо фуқароларни назорат қилиш механизми ишлаб чиқилмаган.

“Давлат идораси беш кундан бери рўйхатга олинган ерида эмаслигини қаердан аниқлайди? Бундан ташқари унинг паспортини қандай текширади? Чунки фуқаро ҳужжатни олиб юришга мажбур эмас. У ёки бу ҳудудда жойлашган фуқароларни назорат қилишнинг механизмини ишлаб чиқиш керак эди”, — деди у.

Юристнинг фикрича, фуқароларнинг кўчишини тартибга солиш учун қонунга тўлиқлашлар киргизиш керак.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева

Сурат иллюстратив . Манба: Time.kg