Конституцияга ўзгартиришлар: Текебаев референдумга қарши, аммо премьер-министрнинг аҳамиятининг кучайишини маъқуллайди

790

Амалдаги конституциянинг муаллифларидан бири — Ўмурбек Текебаев референдумга қарши эканини, аммо парламент ҳамда президент таклиф қилган айрим ўзгартиришларни қўллашини эълон қилди.

“Ата Мекен” фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаев 11 августда берган матбуот анжуманида Конституцияга ўзгартириш киргизиш ташаббусини қўлламаслигини билдирди.

“Менинг ўйимча, 2020 йилгача Конституцияга ўзгартириш киргизиш мумкин, лекин бу тарзда эмас. Мен бу референдумни қўлламайман. 2010 йили Қомус тезкор вақтда тайёрлангани учун бир қанча хатоликларга йўл берилган деб айтишган, аммо ўзлари ҳам шошилишмоқда. Бу халқнинг ишончини йўқотишга олиб келиши мумкин”, — деди у.

Бунга қарамай Текебаевнинг айтишига кўра, Конституцияга айрим таклифлар киргизилиш керак — масалан, премьер-министр ҳамда министрлар кабинети вакилларининг парламентдаги мандатининг сақланишини таъминловчи ва  премьер-министрнинг ўрнини кучайтирган норма. Текебаев 2010 йилги Конституциянинг муаллифларидан бири.

“Тан оламан, иқтидордаги ҳукуматни кучли қилиш керак. Ҳозирча минстрлар кабинети президент маъмуриятининг соясида қолмоқда. Биз Техник премьер-министрни тайинлаймиз. Ҳукуматни бошқаришга чинакам халқ қўлловига эга бўлган сиёсатчи келиши керак. Шунда у давлат сиёсатини депутатлар билан президентга иккиланмай олиб бориб, номашҳур реформаларни ўтказа олади”, — деб таъкидлади “Ата Мекен”нинг лидери.

1018528059

Шунингдек сиёсатчи “олий қадриятлар” тушунчасини киргизишга қарши фикр билдирди. Унинг айтишича, у “миллий жамиятга таъсир этиш қуролига” айланиб, “миллатчилик анъанасининг” яралишига олиб бориши мумкин.

“Ҳозир дунёда, мусулмон оламидагина эмас, Европада ҳам шундай анъана пайдо бўлди: организмнинг глобаллашуви жараёнига жавоб реакцияси қатори миллатчилик, динчилик кучайиб бормоқда. Шу боисдан политтехнологлар шундай ўзгартиришларни киргизиш учун бу тенденцияни қўлланишни таклиф қилишади — миллатчилик билан динчиликни, динни гейларга қарши. Ким овоз бермаса у “кўк”.  Агар КТРК мазкур тарғиботни олиб борса халқнинг бари овоз беради. Овоз бергани бормасанг шармандасан”, — деди у.

Конституциядаги “миналар”

Бунга қадар президентнинг администрация етакчиси Фарид Ниязов “АКИпресс”га берган интервьюсида “бир киши ҳаммасини ҳал қилмаслиги учун, янги оилавий режим пайдо бўлмаслиги учун” ўзгартириш киргизиш зарур деган эди.

“Киргизилувчи ўзгартиришлар уларнинг бирортаси ҳам ўз олдига бошқаларини остига босиб қолмасликни олдини олишга; президент хавфсизлигини сақлаб, ташқи сиёсатни аниқлашига, парламент ва ҳукумат ит-мушук бўлмай, давлатни ривожлантиришига, парламентнинг бошқарувчи вазиятини сақлашда бирикиб харакатланишига олиб боради. Шунда бари президентга тобе бўлмай қолади. Бу хавфсизликни ҳамда мустақилликнинг кафолати”.— деб ҳисоблайди Ниязов.

Atambaev-Farid-Niyazov

Администрация етакчиси БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг умрбодликка қамалганига алоқадор талабларини “нуқсон” деди.

“Энди Асқаровнинг воқеасидагидек одам ўлдириш иши эмас, балки этник гуруҳлар ўртасидаги алоқалар, давлатлар аро алоқалар бўйича ишлар кўрилаётганини тасаввур қилинглар, ўшанда ҳам инсон ҳуқуқининг бузилишини айтишадими? Ҳа, қирғиз давлати халқаро ташкилот таклифини эътиборсиз қолдира олади, аммл жамоат фикри туғилди, унга хорижий оммавий ахборот воситаларининг таъсирини қўшайлик. Интернет даврида! Демак, бундай миналар турганда, тўрт йил кутиш масъулиятсизлик”.— деб таъкидлади у.

Шу билан бирга Ниязов олий қадриятлар тушунчасини “жиддий қараб чиқиш кераклигини” айтган.

“1-моддада кўрсатилган нормани преамбулага айлантириш зарурати ҳозир кўриниб турибди.  Амалдаги конституциянинг кучли преамбуласининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда кўламини озайтириб, олий қадриятларни кўрсатиш. Шунингдек ўзгартиришлар ҳуқуқларни камситувчи қонунларни қабул қилиш учун киргизилаётгани айтилмоқда”.— деди администрация етакчиси.

“Инсон ҳуқуқлари бўйича масалалар”

9 августда қилган мурожаатида Давлат ҳуқуқ ҳимоячиси Кубат Оторбаев “Конституцияга ўзгартиришларнинг киргизилиши инсон ҳуқуқлари масаласида ҳамда хукумат тизимидаги мувофиқликнинг тузилишида маълум саволларни яратади” деди у.

1025643835

Омбудсмен ўзгартиришлар тарозига солиб кўрилиб 2010 йилги Конституциянинг принципларига ҳамда шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро меъёрларга асосланиши керак деб ҳисоблайди.

ҚСДП фракциясининг лидери Иса Ўмуркулов омбудсменга қўшилмайди. У тузатишлар авторитаризм йўлига олиб боради деб ҳисоблайди.

Унинг фикрича улар парламент ва ҳукуматнинг ўрнини мустаҳкамлашади  — ҳокимлар ҳудудий кенгаш депутатларининг “асири бўлмай” қолади, парламент аъзолари эса минстрлар кабинети билан келишмай туриб қонун қабул қилолмай қолади деди у.

“Тушунаманки, агар конституцион палатанинг хулосалари ўлка раҳбарининг аппратига жўнатилса, бундай ҳолда бу жамиятнинг барча қатлами билан таклиф қилинган орган — парламентга берилади. У Конституцион палатанинг хулосаларини қарашда хато қилишга йўл бермайди”, —деди Ўмуркулов 24.kgга берган интервьюсида.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова