6 августда Мексикада бўлган тропик шамол сабаб 38 киши ҳалок бўлди. Шамолдан кейинги ёққан ёмғир кўприкларни бузиб, йўлларни ювиб, уйларни бузди. ОАВ уйсиз қолган юзлаган кишиларнинг борлиги ҳақида маълум қилди.
Мексиканинг шарқий ҳудудида 6 августда тропик қаттиқ шамол бўлди. Фалокат ўзининг ортидан кучли ёмғирни, ер кўчкини ҳамда сув тошқинини олиб келди. Унинг натижасида электр ёриғида узилишлар бўлди.
Сўнги маълумотларга кўра, табиий офат натижасида 38 киши халок бўлди. 200дан ортиқ одам уйсиз қолиб, ўнлаган оилалар эвакуацияланди.
“Франс-Пресс” агентлиги маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига таяниб Мексиканинг шарқидаги Верарус штатида ер кўчки ўн кишини, пойтахт штат Пуэблада эса 28 инсонни ҳаётдан олиб кетганини, уларнинг 15 нафари болалар эканини маълум қилмоқда.
Британия ахборот корпорациясининг маълумотига кўра, ер кўчки уйларни босиб қолгани сабабли кўп одамлар уюмлар олдида ҳалок бўлишди.
Нашрнинг ёзишича тошқин кўприкларни бузиб, йўл ҳаракатини оғирлаштирган.
Пуэбла штатининг ҳукумати The Telegraphга шамол боис 24 соат ичида ёғингарчиликнинг ойлик меъёри ёққанини айтишган. Шу билан бирга шамол икки минга яқин уйларга зарар етказганини билдиришган.
Бунга қадар тропик шамол Марказий Американинг бир нечта давлатларида бўлган: Гаити, Доминикан Республикаси, Гватемала, Белиз ҳамда Гондурас. У кўплаган вайроналикларга ҳамда электр ёриғининг узилишига сабаб бўлган. Гаити ва Доминикан Республикасида энг камида тўққиз киши халок бўлган.
Метеорологлар Эрл тропик шамолини биринчи даражадаги тўфон сифатига киргизишган. Gismeteoметеорология хизматидан берилган маълумот бўйича ҳозир Эрлнинг максимал тезлиги пасаймоқда, аммо унинг ортидан кейингиси — Хавьеранинг келиш хавфи бор. У метеорологларни ўз фаоллиги билан ҳавотирлантиради.
Муаллиф: Анастасия Шевцова