Бишкек: Техник хавфсизлик қоидалари сақланмаганлигидан “Уч қудуқ” кафеси ёниб кетди  

712

 

Бўкўнбаев ҳамда Турусбеков кўчаларининг кесилишидаги “Уч қудуқ” кафеси 8 августда тўлиғи билан ёниб кетди. ФҲВнинг маълумотига кўра, ёнғин техника хавфсизлигининг сақланмагани сабабли келиб чиққан, халок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг (ФҲВ) ходими Нурлан Ташмамбетов Kloop.kgга берган интервьюсида ёнган майдон 160 километрни ташкил қилганини айтди. Айтишича, воқеадан ҳеч кимнинг ҳаётига зиён етмаган.

Ташмамбетовнинг қўшимча қилишича, идора қанча зиён кўрганини аниқлаётган мутахассислар воқеа жойида ишлашмоқда. Кафенинг ҳудудида тозалаш ишлари бормоқда.

Ёнғинни бартараф қилиш учун ўт ўчирувчилар гуруҳи бир ярим соат бўйи ишлаган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов
Фото: Акипресс