“Ерда ётгани йўқ-ку”. Ўшдаги йирик гўшт бозорида санитария текширувлари ўткзиладими?

880

Ўшдан гўшт олишни истасанг, энг машҳур ер  — шаҳар марказидаги бозор. У ерда гўшт бозорнинг ўртасида жойлашган махсус бинода ва четлардаги очиқ расталарда сотилади.

Кўча сотувчилари гўштни бостирмалар олдига ёйиб сотишади. У ерда мол, қўй гўштларининг устида ари-пашшалар учиб юради. Сотувчилар уларни қайта-қайта ҳайдагани билан бундан бир наф чиқмайди.

Бино ичидаги вазият ҳам бундан кўпда фарқланмайди — бўлгани гўштлар қуёшдан панароқда.

Биз сотувчилардан гўштнинг сифатини тасдиқловчи хужжатларини сўраганимизда йигирмадан олти нафари керакли сертификатларни кўрсата олишмади. Сотувчилардан бири Марат Камилов эса саволларимиздан аччиқланди.

— Ветеринария ва лаборатория ҳужжатларини кўрсата оласизми?  — деб сўрадим мен.

— Менда бор,бошқаларникини сўранглар, — деб жавоб берди сотувчи сертификатини кўрсатмай.

— Қаранг, сочиқларингиз кир, столингиз ифлос, тарозингизга гўштнинг майда қолдиқлари ёпишган. Нимага бундай? — деб саволда давом этдим.

Шунга нима бўпти? Қара, бизникигина эмас, сени ҳам шунақа, — деди сотувчи менинг кийимимни кўрсатиб.

— Бу гўшт-ку— биз уни истеъмол қиламиз — дедим мен.

— Агар пиширсанг, ҳеч нарса бўлмайди, — деган жавобни берди сотувчи.

Бозорнинг лаборотия назорати етакчиси Динара Жумаеванинг айтишича, бозорда лаборатория текшируви йўқ. Экспетрлар гўштнинг сифатини “кўз чама” қилади. Аммо гўшт бозорга келгунча кушхонада тўлиқ текширилади.

“Асосан сўйилган мол ветеринар назоратидан тўлиқ ўтиб ҳамда №4 формаси билан бизга келади. Биз эса шунчаки қараб, кўзимиз билан текшириб, кейин жўнатамиз. Бизда кислота-қўшилмаси йўқлиги боис биз текшира олмаймиз.”, — деди у.

Шунингдек Жумаева гўшт сотиш шароитларини текшириш доимо олиб бориладими деган саволга аниқ жавоб бера олмади. Унинг айтишича, прилавкадаги пашша ва қондан қутилишнинг иложи йўқ ҳисоб.

“Гўшт чопилган ерлар қон бўлади, бу аптека эмас-да […] Қоида бўйича иш куни охирида ҳаммаёқ туз ҳамда хлор билан тозаланди. Эрталаб келганда яна қайта тозалашади” , — дейди у.

— Бироқ [прилавкалар] кир-ку гўшт очиқ шаклда сотиляпти , — дедим мен.

— Лекин, ерда ётгану йўқ-ку, — деди лаборатория назоратининг етакчиси.

Сотувчилардан бири Тинчтикбек Эргешов асосий назорат гўшт бозорга келгунча кушхоналарда олиб борилишини айтди.

“Молни биз шаҳар ва Аравон, Новқат, Гулчў бозорларига бориб танлаб, сотиб оламиз. Ундан кейин цехга берамиз, у ерда кўзимизнинг олдида молни сўйиб беришади, кейин биз савдога чиқарамиз”, — деди у.

Ўшдаги мол сўйилувчи цехлардан бирининг ветеринар врачи Афтандил Мамашов шаҳарда сифат назоратидан ўтган гўштларгина сотилишини айтиб, марказий бозорда ҳам сотилган гўшт клиник текширувдан ўтишига ишонтирди.

“Бу ерда биз соғлом молнигина сўйиб, шундан кейин савдога тоза гўштни чиқарамиз. Агар мол касал бўлса, у ҳолда уни Изоляторда ушлаб турамиз, тегишли одамларни чақириб, тадбиримизни кўрамиз”, — деди ветеринар.

Ўш ветеринар хизматининг етакчиси Кумарбек Исаковнинг айтишича, гўшт сотувчи ерлар ҳамда кушхоналар санитар талабларга жавоб бермайди. Унинг таъкидлашича, хусусий тадбиркорликни тез-тез текшириш мумкин бўлмагани учун уларнинг идораси сотувчиларни ҳар куни текшира олмайди.

“Агар эскирган гўшт сотилса ёки унинг атрофида пашшалар учиб юрса, одамлар ариза ёзишлари мумкин. Ўшандагина биз текширув ўтказа оламиз”, — деди ветеринар хизматининг етакчиси.

Исаков яқин вақтларда кушхоналар “европа андозаларига” жавоб беради деган умидда. Ўш ветеринар хизмати махсус лойиҳа тузиб, мэрияга маъқуллатиш учун тайёрланишмоқда.

“Умуман олганда шаҳарда барча андозаларга жавоб берувчи кушхоналар йўқ.[…] Сотувчилар оқ халат ҳамда чепчик кийиши керак эди. Санитар китобчаси бўлиши лозим. Санитар китобисиз ҳеч кимнинг гўшт сотишга ҳақи йўқ”,— дейди Исаков.

Муаллиф: Айжамал Жанибекова

Сурат манбайи: Pissr.com. Муаллифи: Евгений Зотов