Медиа Полис Институти: Атамбаевнинг матбуот анжуманини трансляция қилишни таъқиқлаш конституцияга зид

699

Медиа Полис Институтининг юристлари президент Атамбаев ўзининг матбуот анжуманидан журналистларнинг жонли видеотрансляция қилишини таъқиқлаш билан Қирғизистоннинг конституциясини бузганини билдиришди. Президент аппаратаи бу бўйича изоҳ беришни истамади.

Медиа Полис Институти жамоат жамғармаси мисол қатори конституциядаги фуқароларнинг маълумот олиш ҳуқуқлари ҳақидаги моддани келтирган баёнотини эълон қилди. Бу президент Алмазбек Атамбаев 1 августдаги матбуот анжуманида журналистларнинг жонли видеотрансляция қилишига таъқиқ қўйганидан бир неча кун ўткандан кейин бўлмоқда.

Медиа Полис Институти инсонлар “маълумотни эркин излаш, олиш, сақлаш, фойдаланиш ҳамда уни оғзаки, ёзма ва бошқа йўллар билан тарқатиш” ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган Қирғизистон конституциясига илова қилган.

Фонд шунингдек журналистларнинг фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги модданинг саккизинчи бандини мисол қатори келтирган. Мазкур моддага кўра, давлат журналистнинг маълумот олиш ва тарқатишини таъминлаб бериши керак, журналист эса техник воситалардан фойдаланиб аудиога ёздириб, видеога муҳрлашга ҳуқуқли.

Бундан ташқари юристлар парламент мажлисларидан видеотрансляцияларни олиб бороладиган Жогорку Кенешда аккредитациядан ўтган журналистларни ҳам мисол келтирган.

Юрист Нурбек Токтакунов қанадай таъқиқ бўлмасин [ушбу ҳолатда жонли трансляция узатишга] бирор асосга эга бўлиши керак деб ҳисоблайди.

“Анжуман кейин КТРКдан намойиш қилингандан сўнг видеотрансляция қилишда ҳеч қандай хавф бўлмаган. Шунинг учун мен мазкур таъқиқни ноқонуний бўлган деб ўйлайман. Айрим ҳолларда маълумот тарқатишда давлат манфаатлари учун қандайдир бир чекловларни киргизишга йўл берилади, аммо асоссиз чеклов бўлмайди” , — деди у Kloop.kgга берган интервьюсида.

Юрист Динара Муканбаева матбуот анжуманини жонли эфирда кўрсатилишини таъқиқлаш президентнинг “халқ олдида баёнот қилишни” билмаслигини кўрсатди деб ҳисоблайди.

“Бу  президент Атамбаев халқ олдида чиқиш қилишни, ўз нутқини назорат қилиб, ҳиссиётларини жиловлай олмаслигини ҳамда кўп ҳолларда якка шахсларга, шахсий норозиликларга ўтиб кетишини яна бир бора очиқ кўрсатиб, исботламоқда. Жонли эфирни тақъқлаш эса  — бир журналистларга таъқиқ қўйилиб, бошқаларига рухсат берилганлиги  —Қирғизистон Республикасининг  конституциясига ҳамда ОАВлар ҳақидаги қонунни бузмоқда. Бу харакати билан у ўзининг аторитаризми билан ОАВларни назоратда ушлашини кўрсатди”, — деди у.

Президент аппаратининг эксперти Алия Суранова Медиа Полис Институтининг баёноти бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

“Бу юқоридан берилган буйруқ эди, мен нима изоҳ бера олардим? Мен ҳеч нарса айта олмайман. Бўлгани  “ноу коммент” деб айта оламан холос, агар қандайдир бир шикоятлар ёки саволлар бўлса  президент аппаратининг почтасига жўнатинглар, биз у саволларни раҳбариятга етказамиз”, — деди у.

Давлат раҳбарининг 1 августдаги матбуот анжуманида президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими ОАВ вакилларининг тадбирни жонли эфирда кўрсатишига таъқиқ қўйган.

Нима сабабдан жонли эфирга таъқиқ қўйилганлиги ҳақидаги Kloop.kgнинг мухбири Александр Лининг саволига президент давлат раҳбарининг матбуот хизмати жонли эфирларни таъқиқлашга хақли эканини айтиб жавоб берган.

“Менинг матбуот хизматимнинг жонли эфирларни таъқиқлашга ҳаққи бор.  Агар бу конституцияга қарши келса, у ҳолда Конституцион палатага мурожаат қилинглар”, — деган у.

Бироқ матбуот анжуманини тасвирга олиб, бу бўйича жонли матнли трансляцияларни қилишга барча журналистларга изн берилган. Ўша куннинг ўзида кечаси давлатнинг бир қатор телеканаллари орқали матубот анжуманининг тўлиқ версияси кўрсатилган.

Муаллиф: Александра Титова