Йўл нозирини автомобил капотида судраб кетган ҳайдовчи шартли турда бир йилга кесилди

732

 Свердлов район суди 2016 йилнинг январида патрул милициясининг инспекторини машинасининг капотида судраган 22 ёшдаги Адилет Максутовни шартли равишда бир йилга судда ҳукми чиқарилди. Аввалроқ милиция ходими ҳайдовчига нисбатан ҳеч қандай шикояти йўқлиги ҳақида ариза ёзган.

Свердлов район суди бишкеклик Адилет Максутовга нисбатан шартли турда бир йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарди.

Максутов жорий йилнинг январь ойи охирларида Патрул милициясининг нозирини уриб, уни машинасининг капотида судрагани учун қўлга олинган.  Воқеа нозир Максутовнинг машинасини тўхтатиб, унинг ойнагини қорайтириш учун руҳсат қоғози бор йўқлигин сўрагандан кейин бўлган.

Максутовго қарши Жиноят кодексиинг  340-моддасида кўзла тутилган “Ҳуқуқ тартибот органининг ходими ёки харбий ходимининг жонига қасд қилиш харакати” бўйича жиноий иш қўзғалган. Ушбу моддага кўра, ҳайдовчига 15 йилга қадар муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилиши мумкин эди.

2016 йилнинг февралида ҳайдовчи қўлга олиниб, ўн кунга тергов қамоғида қамалган.

Ҳайдовчининг ўзи “қилмишидан пушаймон эканини” айтган. Унинг тергов жараёни тасвирга олинган видео 24.kg ахборот агентлигининг Youtube сервисидаги каналига чиққан.

Воқеанинг видео тасвири Bulbul видеохостингида эълон қилингандан кейин бу ОАВларда кенг ёритилиб, ижтимоий тармоқларда қизғин баҳслар яратган.

http://

Патрул милицияси воқеада инспектор оғир жароҳат олмаганини билдирган. У тиббий текширувларга жўнатилиб,  амбулатория даволанишидан ўтган.  Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтиб, қарши ариза ёзган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева