Транспорт минстрлиги Боом қапчиғайида тошларни махсус тушириш ишларини бошлади

776

Боом қапчиғайида такрор тош кўчкисининг хавфи мавжудлиги сабаб Транспорт минстрлиги у ердаги тошларни махсус тушуриш ишларини бошлади. ФҲВнинг маълумоти бўйича, охирги уч ойнинг ичида қапчиғайида беш карра, 2016 йилнинг бошидан бери етти марта тош тушган.

Транспорт министрлигининг матбуот котиби Килич Досумбетов Kloop.kgга берган интервьюсида тошларни махсус тушириш ишлари у ерда тош тушиш эҳтимолининг юқори эканлиги сабабли амалга оширилаётганини билдирди.

Унинг айтишича, “Мажмуавий гидрогеологиянинг қирғиз экспедицияси” Бишкек-Норин-Торугарт автойўлида жамидан 112 хавфли ер бор эканлиги аниқланган.

Идоранинг маълумоти бўйича, ҳозирда у йўлда 94 сел келиши, 16 тош кўчиши ҳамда икки карра ер кўчкисининг хавфи юқори бўлган қисми бор.

Тошларни атайлаб тушириш ишлари билан “Верхолаз” компаниясининг ходимлари шуғулланишади. Досумбетов Kloop.kgнинг мухбирига мутахассислар бажарилиши керак бўлган иш кўламини аниқлай бошлашганини айтди.

У тошларни тушириш ишлари ҳайдовчиларнинг йўлдан ўтишига халал қилмаслигини, чунки бу ишлар қилинувчи ҳудуд тўсилган бўлишини қўшимча қилди.

Иссиқкўлга кетувчи йўлнинг Боом қапчиғайидаги қисмида тошларнинг тушиши 2016 йилнинг апрелида кўп юз бера бошлаган. Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг маълумоти бўйича, охирги уч ойнинг ичида қапчиғайда беш карра тош тушган. ФҲВнинг матбуот котиби Эльмира Шерипова Kloop.kgга йил бошидан бери тош тушиши рўйхатга олинган етти ҳолат бўлганини билдирди.

Боом қапчиғайидаги бу каби ҳолатларнинг бирида (июль охирида) бир киши халок бўлган. ФҲВ ўшанда тоғдан тушган тошлар йўл орқали ўтиб бораётган ичида 11 киши бўлган автомобилни босиб қолганини билдирган. Воқеа оқибатида йўловчилардан бири касалхонага етказилган.

Килич Досумбетовнинг айтишича, тошларнинг тушишига қаттиқ ёққан ёмғир сабаб бўлмоқда.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова