Атамбаев Иссиқкўлдаги сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашни топширди

833

Президент Алмазбек Атамбаев ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакилига сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашни топширди. Давлат раҳбари мазкур топшириғини сўнги вақтларда бўлган сайёҳларнинг иштирокидаги жанжаллар билан йўл халокатлари воқеалари фонида берди.

Атамбаевни ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили Асхат Акибаев билан учрашуви 5 августда бўлди.  Президент Акибаевга Қирғизистонга келган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашни топширди.

Атамбаевнинг айтишича, хавфсизликнинг сақланиши 2016 йилнинг сентябрида ўтувчи Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг иштирокчиларини ҳамдамеҳмонларини лойиқ кутиб олиш учун зарур. Президентнинг бундай топширмаси охирги ойларда бўлиб ўтган дам олувчилар иштирокидаги жанжаллар фонида берилмоқда.

Сайёҳлик мавсуми бошлангандан бери ОАВларда тўновчиликка, йўл халокатига ва маҳаллий аҳоли билан бўлган тортишувларга учраган рус сайёҳларининг воқеалари кенг тарқалмоқда.

Июлнинг бошида рус фуқаролари Дмитрий ҳамда Ирина Ребровлар Тўқмоқнинг йўлида тўналган. Уларнинг машинасини милиция ходими деб таништирган формалилар тўхтаишган. Улар билан суҳбатлашгандан кейин оила аъзолари 1000 доллар атрофидаги пули йўқолганини пайқаб қолган.

Икки ҳафтадан кейин кўлнинг жанубий этагида  Жети-Огуз районининг авто йўлининг бирида икки автомобил тўқнашган. Автомобилларнинг бирида ўзининг туғилган кунини нишонлаш учун Қирғизистонга келган сайёҳ Александр Панов оиласи билан, иккинчи машинада эса қирғизистонлик Алтинбек Садиков оиласи билан бўлган. Пановнинг автомобили тўлиғи билан шикастланиб, унинг таъмири етти минг долларга баҳоланган.

Бундан ташқари Россиядан келган бошқа сайёҳларнинг машинасининг орт ойнагини маҳаллий яшовчилар синдиришган. Чолпон-Атанинг машина тўхтовчи жойларидан бирида чет элликлар ортиқча пул тўлашдан бош тортгани учун юриб кетаётган машинага тош отишган.

Маданият министрлигининг туризм департаменти директори Азамат Жаманкулов Kloop.kgга ўтган йили чет эллик дам олувчилар иштирокида 150 жанжал бўлганини билдирди.

Унинг айтишича, департамент бу каби воқеаларнинг олдини олиш учун ва барча жанжалларга “тезкор” чора қўлланиш учун маҳаллий яшовчилар билан профилактика ишларини” олиб боради.

Йилига Қирғизистонга турли давлатлардан миллиондан ортиқ сайёҳ келади. Туризм департаментининг маълумотига кўра, чет эллик сайёҳларнинг кўпчилиги Қозоғистоннинг ва Россиянинг фуқаролари. Сайёҳларнинг умумий сонининг 80 фоизини қозоғистонликлар ташкил қилса, россияликлар 14 фоиз атрофида.

Муаллифлар: Марат Абдикаликов, Ксения Иванова