Машинасининг ойнакларини қорайтиргани учун депутат Риспаевга жарима солинди 

828

Патрул милициясининг ходимлари автомобилининг ойнакларини қорайтирганлиги ҳамда техник ҳужжатлариинг йўқлиги боис ҚСДП фракциясининг депутати Кожобек Риспаевга жарима солди. Халқ вакили ҳозирча жаримани тўламади.   

4 августда Бишкекдаги Ахунбаев кўчасининг Жал кичик районидан узоқ бўлмаган қисмида социал-демократ Кожобек Риспаевга жарима солинди. Патрул милициясининг ходимлари депутатни машинасининг ойнаклари қорайтирилгани учун тўхтатишган.

Патрул милициясининг матбуот хизматининг вакили Таалай Бугубаев Kloop.kgга берган интервьюсида ўша ернинг ўзидаёқ протокол тузилиб, депутат Кожобек Риспаевга жарима ёзилганлигини, аммо халқ вакили уни хали тўламаганини билдирди.

“Мен бизнинг ходимлар протокол тузаётгани тасвирга олинган видеони кўрдим. Бу материал ҳозирда маъмурий бўлимда. Унинг (Риспаев) ҳозирча жарима тўлаш учун келмаганини айтишди”, — деди у.

Ҳукуматнинг 18 июлдаги қарорига кўра, президентнинг Жогорку Кенеш раисининг, Олий суд раисининг машиналари ҳамда қамоқдагиларни ташувчи транспортлардан бошқа автомобилларнинг олдинги ва ёнбошдаги ойнакларнинг қорайтирилиши таъқиқланади.

Аввалроқ Патрул милициясининг бош бошқармалигининг катта нозири Тилек Оторов автомобил эгаларининг қорайтирилган ойналардан “қутилиш”га чақирган. У “Фэйсбук”даги саҳифаси орқали милиция рейдларии ўтказиб, қонунни бузган ҳайдовчиларга жарима солинишидан огоҳлантирган.

“2016 йилнинг 18 июлидан бошлаб Қирғиз Республикаси ҳукуматининг 2016 йилнинг 30 июнидаги қарори кучга киради. Ҳурматли ҳайдовчилар, сизларда ён ва олдинги томонлардаги қорайтирилган ойнаклардан ўз хоҳишингиз билан “қутилиш”га икки кун муддат бор!”, — деб ёзган нозир.

Йўл активисти Айбек Баратов халқ вакилларининг бундай харакатлари “ҳукуматни шарманда қилади” деб ҳисоблайди.

“Бу  депутат ўз амалини, мандатини шарманда қилмоқда, у партияга ҳамда шахсан ўзига бўлган ишончни йўқотмоқда. Халқ вакиллари ўша қонунни ўзлари қабул қилишгандан кейин қорайтирилган ойнаклар билан юришга ҳеч қандай маънавий ҳақлари йўқ. У (Риспев) — ўзларини қонундан юқориман деб ҳисоблаган амалдорларнинг йирик вакили. Унинг ўрнида бўлсам мен давлатнинг фойдаси учун жаримани расмий бориб тўлардим”, — деди Баратов Kloop.kgга.

Бу бўйича изоҳ олиш учун депутатнинг ўзи билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Патрул милицияси автомобил тўхтатиш қоидасини бузганлиги учун социал-демократ Анвар Артиқовга ҳам  жарима солган. У 2016 йилнинг мартида Ботаника боғида шанбаликка бориб, машинасини автобус бекатига тўхтатиб қўйган.

Ўшанда Йўл патрул милициянинг ходими маъумрий кодекснинг бузилганлиги тўғрисида билдириб, унга минг сом миқдорида жарима ёзиб берган. Аммо депутат ҳужжатга қўл қўймасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини қолдириб кетиб қолган.

Кейинроқ Артиқов машинасини Ботаника боғидаги кўкмайсага тўхтатиб, унга яна бир марта жарима солган.

Муаллиф: Александра Титова