“Азаттык”: Транзит марказидан қолган мулк таланиб кетдими?

696

Манас” ҳаво майдонидаги АҚШнинг транзит марказидан қолган бир қатор мулкнинг дараги чиқмаётгани маълум бўлди. Харбий прокуратура буюмларнинг таланибўланиши бўйича беш ой аввал қўзғалган жиноий ишни тергаб битмаган.

Мақоланинг асли “Азаттык” радиосининг сайтига чиққан

2014 йили АҚШнинг харбий базаси ”Манас” ҳаво майдонидан бир йўла кетаётганда Қирғизистонга 30 миллион долларлик мулкни совғага ташлаб кетган эди. Шундан кўп ўтмаёқ бу буюмлар енг ичида сотила бошлагани айтилган.

Бишкекдаги “Манас” ҳаво майдонидаги АҚШнинг Транзит юк ташувчи марказидан қолган мулкларга алоқадор Харбий прокуратураси бу йил февраль ойида жиноий иш қўзғаган. Харбий прокурорнинг ўринбосари Белек Маматбаев тергов якунланмаганини, шу сабаб очиқ маълумот айтилмаслигини “Азаттык”қа  билдирди:

Бу стратегик объект бўлиб ҳисобланган. Тергов манфаатлари учун ҳозир ҳеч нарса айта олмайман. Тергов битиб, судга жўнатганда кимлар айбланмоқда, давлатга қанча зиён етди, қайси судга жўнатилди, барини айтиб берамиз.

АҚШнинг харбий базаси умумий баҳоси 30 миллион долларлик ўнлаган автомобил, ғиштдан қурилган, темирдан ясалган уй, тўк чиқарувчи генератор, телевизор, холодилник, насос, кир ювгич машина, офис буюмлари, мебелларини турган ерида қолдириб кетган. Уларнинг барини Миллий гвардия тантанали равишда қабул қилиб олган.

Кейинчалик америкалик харбийлардан қолган мулкларнинг ҳисоб-китоби қилиниб, Бош штаб ҳисобига ўтгани айтилган.

Миллий гвардиянинг Тарбия ишлари бўйича бошқармасининг етакчиси Таалай Мирзабаев гвардиянинг аскарлари ўша буюмлар сақланиб турган омборларнигина қўриқлаб туришганани айтиб берди. Ўтган йили сўнгида Транзит марказининг ўрнига жойлашган Миллий гвардия батальонининг янги етакчиси бир қатор камчиликларни аниқлагандан кейин махсус комиссия тузилган:

Мазкур мулклар жойлашган омборларнинг барини Бош штабнинг комиссияси ҳисоблаб чиққан. Қараб, текшириб, муҳр босиб бекитиб бизга ўтказиб берган. Бизнинг аскарлар ташқаридангина қоровуллик қилишган. Ҳукумат тузган 60 кишидан иборат комиссия бўлган мулкни, тегишли минстрлик-идораларга бўлиб берган. Бизга, Миллий гвардияга ҳам бир оз мулк тегди. Энди у ерда саноқлигина маҳсулот қолган бўлса керак. Энг сўнгиларидан бўлиб биз олиб кетганмиз. Батальоннинг командири бўлиб Орозалиев янги тайинлангандан камчиликларни аниқлаб, бу бўйича раҳбариятга мурожаат қилган. 

Биз бу бўйича Бош штабга мурожаат қилдик. Бироқ маълумот хизматининг етакчиси меҳнат таътилида, ўринбосарлари иш сафарида экани баҳонаси билан мақола ёзилаётган вақтда шарҳ беришдан бош тортишди.

Буюм-жиҳозларнинг ўғирланиши бўйича 60дан ортиқ одамдан иборат ҳукумат комиссияси ҳам бирор билдирув бермади. Мулкларнинг ҳисоб-китоби олинаётганда иштирок этган “Манас” ҳаво майдонидаги  инвестиция ҳамда инфраструктура дирекциясининг раҳбари Абдималик Бусурманкулов ёзма турда мурожаат қилишимиз кераклигини айтиб, маълумот беришдан бош тортди.

Абдирахман Маматалиев ўша маҳалда хавфсизлик масалалари бўйича вице-премьер-министр вазифасида бўлган. Унинг фикрича бу ерда асосий жавобгарлик ҳукуматда:

Миллий гвардияга ўтказиб берганда ва ундан кейин биз бориб вақти-вақти билан текшириб турардик. Асосан ҳукуматда тўлиқ назорат бўлиши керак эди. Бизнинганча-мунча менталитетимизни ҳисобга олганда, доимий назорат қилиниши керак эди. У ерда жуда яхши техникалар, яхши жиҳозлар бор эди. Таланибтўлангани рост бўлса, аниқланса бу уятли иш. Бош штаб тўлиқ текшириб чиқиши керак. У ерда премьернинг ўринбосари, махсус бўлим бор.

Чегара хизматининг собиқ етакчиси Курманакун Матенов қирғиз армиясиниг моддий-техник базаси ночор бўлиб турганда уларга зарур бўлган буюм-жиҳозлар ўз мақсадида қўлланилмай ўғирлаб кетилишини танқид қилди.

Энди у ерга ташқаридан бегона биров кириб, омборлардан ўғирлаб кетолмайдида. У ерда махсус қоровул туради. Бу тартибсизликни, жавобгарсизликни англатади. Бундан бошқа манфаатлар ҳам бўлиши мумкин.  Қирғиз армиясининг эҳтиёжи бўлиб турганда шундай мулкнинг ўғирлаб кетилиши  – бу масъулиятсизлик. Масалан, америкаликлар беш йил фойдаланган кароват бозордан сотиб олинган Хитойда ясалган кароватга қараганда анча сифатлида. Ўша буюмларни аскарлар ётган, аскарлар овқатланган жойларга қўйилса яхши бўлар эди.

“Манас” ҳаво майдонида АҚШнинг харбий базаси 2001 йили жойлаштирилган.  2009 йили Транзит юк ташувчи марказ бўлиб ўзгарган. Икки томонлама шартноманинг муддати 2014 йили тугаган ва қирғиз тараф уни давом эттиришдан бош тортган.