МҲДҚ: Қирғизистонлик  98 та паспортни қалбакилаштирган шубҳали шахслар Бишкекда қўлга олинди.

680

Хитой фуқороларига қалбаки 98 та паспортни олиб беришда шубҳали икки нафар шахс Миллий хавфсизлик давлат хизмат томонидан Бишкекдаги биносига олиб келинди. Турк ҳукумати уларни Саудия  Арабистонга учиб кетаётган вақтида қўлга олди.

Миллий хафсизлик  матбуот хизматининг билдиришича Хитой фуқоролари учун 98 та сохта Қирғизистон паспортини берган икки нафар шубҳали шахсларни Қирғизистонга олиб келган.

Махсус хизмат қалбаки хужжатларни тайёрлаш ва сотиш, шунингдек ноқонуний мухожирликни ташкил этиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Қўлга олинганлар икки йилдан туққиз йилга қадар озодликдан махрум этилиши мумкин.

"Тергов манфаатларига кўра" МҲДҚ ҳозирча қўлга олинганлар ҳақида маълумот бермади.

Икки нафар шубҳали шахс 2016 йили май ойида Турк милиция ходимлари томонидан Истанбулнинг "Ататурк"  аэропортидан  Саудия  Арабистонига учиб кетиш харакати остида қўлга олинди. Улар билан бирга қирғизистонлик қалбаки паспорт билан юрган Хитойнинг 96 нафар фуқороси ҳам ушланди.

Турк ОАВларининг маълумотига кўра уларнинг биттаси 2500 евро миқдоридаги қалбаки паспортлари орқали тегишли манзилларига етиб олишни кўзлашган.

Hurriyet нашри милиция ходимининг маълумотига таянган холда “ташкилотчилар” ҳибсга олинганини ва 96 нафар йўловчилар Хитойга депортацияланиш учун муҳожирлик хизмат кўрсатиш бўлинмасига юборилганини билдирди.

Давлат котиби хизматининг матбуот котиби Мелис Эржигитов Kloop.kgга шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун идора паспортларни бериш бўйича ҳавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда деб билдирган.

Муаллиф: Сезим Канибекова