"Азаттык": Абитуриент-2016. Техника мутаҳассислигини танлаганлар сони кам

749

Жорий йилда абитуриентлар  олий ўқув юртларига техника мутаҳассислигига кам топшириб, бюджет ўринлари тўлмай қолди.

Кузатувчилар ёшларни гуманитар касбарга тарғиб қилиб, теҳника соҳасини танлаганлар сони камайганини миллий хавфсизликка таҳдид солаётган  кўриниш сифатида баҳолашмоқда. Чунки бундай кўриниш давом этаверса оқибат мазкур соҳа буйича мутахассислар зарурати муаммога айланади.

Тўнг районидаги Тўққиз-Булоқ қишлоғидаги шу йили мактабни битирган  Нурмат Бакматовнинг билдиришича, синфдошларининг орасидан инженерлик соҳасига ҳеч ким топширмаган. Сабаби физика, математика бўйича умумий республика тест топширишда белгиланган олтмиш балл даражасига етмаган.

- Бизнинг синфда ҳаммамиз қўшимча тестни барча фанлардан тоширганмиз. Аммо математика, физикадан ижобий баҳога эга бўлмадик. Менинг билишимча айнан бизнинг синифдан теҳника сохасига хеч ким топширмади.

2016-йили ўлкада 50 минга яқинг ўқувчи мактабни тугаллаб, унинг 25 мингдан ошиғи умумий республика тест натижаси билан 110 даражали баллдан ўтишди. Тест топширишга 6 та фандан қўшимча тест киритилди. Ўқувчиларнинг аксарияти қўшимча дарсликдан тарих, биология, химия, инглиз тилини танлашган. Шунингдек физика, математикани танлаганлар кам бўлиб, улар ҳам ижобий натижага эришилмаган. Шу сабабдан айрим техника соҳасидаги билим юртларда ўрин тўлмай қолган. Фан ва таълим вазирлигининг аъзоси Евгения Чубукова:

- 328 бюджет ўринлари тўлмай қолди. Биринчидан, тест натижалари яхши бўлмади, иккинчидан муҳандислик соҳасини танлаганлар сони кам.

Ўрта мактабларда физика ва математика фанларининг даражаси яхши эмаслигини умум республика тест натижалари кўрсатди. Кузатувчиларнинг фикрича, мазкур дарсликлар бўйича мактабларда ўқутувчилар ҳозирда муаммо.

- Бир синифда йигирма нафар ўқувчи бўлса, уларнинг икки уч нафари ушбу фанларга қизқишади. Қолганлари шунчаки келиб кетишади.Ўқишга қизқишмайди. Физика, математикани аъло ўқиб юргани ҳам, кейинчалик гуманитар соҳаларни танлаб кетишади- дейди физика фанининг ўқитувчиси Айнура Сааданбекова.

Совет даври тарқагач Қирғизистонда  завод-фабрикаларнинг деярли барчаси тўхтаб, муҳандислик ёки инжинер соҳасига талаб хам ўз ўзидан кучини йўқотди. Замонга яраша ёшларнинг аксарият қисми гуманитар соҳаларга оғиб кетишди. Олим, профессор  Алмаз Акматалиевнинг фикрича, бу масалага давлат даражасида эътибор қаратиш давр талаби.

- Ҳозир физика, математика каби фанлар машҳур эмас. Хозир юрист, суд, иқтисодчи, прокурор, чегара хизматчиси бўлишни исташади. Бу йилги тест натижалари мактаблардаги аҳволни кўрсатди. Бу ижобий кўриниш эмас, физика, математика қайси мутаҳасисликда асосий билимларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Бу масалага жиддий эътибор бермоқ зарур

Баъзи бир кузатувчиларнинг билдиришича, асосий илмлар кучли дарсликларнинг қаторига киритилгани учун инженерликка топширганларнинг аксарият қисми бу мутаҳасисликни охирига қадар ўқиб битиришмайди.