Рио-2016: Олимпиаданинг илк уч кунидаги муваффақиятлар ва жароҳатлар

982

Риодаги Олимпиада ўйинлари бошланиб, ўз йўлида ўтмоқда. Илк кунлардан бошлаб у олимпиада рекордларига, жароҳатланишларга ҳамда жанжалларга бой бўлди.  Kloop.kg Олимпиаданинг илк уч кунида бўлган муҳим воқеаларни бир ерга тўплашга қарор қилди.

Медаллар ҳисоби: АҚШ биринчи ўринда, иккинчи — Хитой, унинг ортидан Австралия ўрин олди.

rio_2016_0908161

Америкалик сузувчи Майкл Фелпс 19-карра олипиада чемпиони аталди. Спортчи ўзининг навбатдаги медалини АҚШ терма командасининг таркибида эркин усулдаги 4х100 метр масофадаги эстафетада қўлга киритди. Фелпс — олимпиада медалларининг сони бўйича абсолют рекорд ўрнатган. Америкаликларда жами 23 медал бор, уларнинг ўн тўққизи олтин, иккитаси кумуш, яна иккиси бронза.

1

Франсуз спортчиси Самира Аит Саиднинг мусобақаси оёғининг синиши билан якунланди. Гимнастчи тўлдирувчи сакрашни амалга оширишда нотўғри туриб қолиб, уни залдан замбил билан кўтариб чиқиб кетишди, сўнг касалхонага етказилди. Саид 2013 йилнинг Европа чемпиони, унинг ҳисобида уч кумуш ҳамда Европа биринчилигининг икки бронза медали бор.

2

Риодаги жароҳат олишлар шу билан тугамади. Нидерландиялик велопойгачи Аннемьек ван Влетен финишга 12 километр қолганда ёмғирдан сўнг сирпанчиқ бўлиб қолган йўлда йиқилиб тушган.

3

Ван Влетен мусобақа давомида ўзининг ортидан келаётган Мара Эбботтон 30 сония олдида бораётган эди. Мусобақачи миясидан оғир жароҳат олиб, уч қовурғасидан жароҳатланган. Ўтган тунни  Аннемьек реанимацияда, эсини йўқотмаган ҳолда ўтказган.

Германия термаси учун бадиий гимнастика квалификацияси дарз кета бошлади: биринчи босқичдаёқ ўлканинг чемпиони Андреас Тоба ерга нотўғри тушиб, оғир жароҳат олган. Бу ҳолат жамоа учун руҳий зарба бўлиб, Германияни мусобақа финал бўлимига ўтиш имкониятидан ажратди.

Andreas Toba of Germany performs on the pommel horse during the Men's Artistic Gymnastics event of the Rio 2016 Olympic Games at the Rio Olympic Arena, Rio de Janeiro, Brazil, 6 August 2016. Photo: Lukas Schulze/dpa | usage worldwide
Andreas Toba of Germany performs on the pommel horse during the Men's Artistic Gymnastics event of the Rio 2016 Olympic Games at the Rio Olympic Arena, Rio de Janeiro, Brazil, 6 August 2016. Photo: Lukas Schulze/dpa | usage worldwide

Ҳакамлар гуруҳи Тобани рўйхатдан ўчиришган, бунга қарамай спортчи эркин иштирокда давом этиб, ўз жамоасида юқори натижа кўрсата олди. Андреаснинг муваффақияти ортидан немис жамоаси охирги 8-ўринни эгаллаб, мусобақа финалига чиқа олди.

Халқаро олимпиада комитети Россиянинг терма командасини Паралимпиада-2016дан четлатиш қарорини олди. Унга жавоб қатори Россия томони Спортнинг арбитраж судига апелляция берди. Четлатувнинг асосий сабаби рус терма жамоасининг допинг низосига алоқаси бўлди.

5

Томошабинлар Россия терма командасининг эркин услуб бўйича 4х100 метр оралиқдаги эстафетасини бошланиш олдида хайрлашди. Андрей Гречин, Данил Изотов, Владимир Морозов ҳамда  Александр Сухоруковдан иборат жамоа тўртинчи ўринни эгаллади. Ғалабага АҚШ командаси эришди.

6

Халқаро қочқинлар терма командасининг байроғи билан Риодаги ўйинларда иштирок этган Сурия фуқароси Юсра Мардини 100 метрлик масофадаги баттерфляй билан сузишда ғолиб бўлган.

7

Мардини 1 дақиқаю 09,21 сония натижасини кўрсатган. Бунга қарамай натижада 41 ўринни эгаллаган спортчи ярим финалга ўта олмаган.

Спортчининг тарихи хайратланарли. 2015 йили августда Юсра ўзининг синглиси билан ўлкадан қочишга мажбур бўлган. Туркияга етиб олиш орқали улар Греция ҳудудига ноқонуний ўтишга келишишган.

Етти кишига мўлжалланган кемага 20 киши ўтказилган. Кеманинг мотори ишламай қолганда у чўка бошлаган. Юсра билан синглиси ёлғиз сузишни билганлардан эди. Қизлар кемани қирғоққа чиқариб, қолган йўловчиларни қутқариб қолишган.

Ўзбек гимнасти Оксана Чусовитина, Олимпиада ўйинларининг тарихида энг ёши катта спортчи бўлди. У 41 ёшда. Унинг рақиблари 17 ёшдаги фарзандининг тенгдошлари. Риодаги олимпиада гимнастнинг карьерасида еттинчи мусобақа.

8

Муаллиф: Камирнат Имирханова