Иссиқкўлга туғилган кунини нишонлаш учун Россиянинг Томск шаҳридан келган оила авто ҳалокатга учради —россияликнинг автосига қирғизистонликнинг автомобили қарши тарафдан келиб урилган.
Талофат 29 июль куни тунда юз берган — кўлнинг жанубий этагидаги Жети-Огуз районида икки автомобил тўқнашган. Уларнинг бирида Қирғизистонга туғилган кунини нишонлаш учун келган россиялик сайёҳ Александр Пановнинг оиласи, иккинчисида — қирғизистонлик Алтинбек Садиковнинг оиласи бўлган.
Панов Kloop.kgга машина тўқнашувидан қочишнинг имкони бўлмаганини, чунки Садиковнинг машинаси кутилмаганда қарши томондан пайдр бўлганини билдирди.
“Эски “Ауди-100”ни бошқарган халокатнинг сабабчиси кўзларини олайтриб қараб, кечирим сўради. У бир оз алаҳсиб кетиб, қандай авария бўлиб кетганини тушунмай қолганини айтди. Касалхона. Аёлим иккимизни енгил-елпи қараган бўлишиб, чиқариб юборишди”, — деб ёзди Панов Kloop.kgнинг таҳририятига.
Ўз хатида Панов Қирғизистонга кўпдан бери келгиси келиб юрганини, аммо доимо “ўлкадаги коррупция, чегаралардаги адолатсиз солиқлар ҳамда умумий тартибсизликлар ҳақидаги кўплаган салбий фикрлар қўрқитиб келганини” таъкидлаган. У қирғиз ҳукумати сайёҳларнинг хавфсизлиги учун харакат қилмаётганлигини қўшимча қилди.
Жабрланган сайёҳ автомобилини Россиядаёқ суғурта қилишга уринган, лекин компанияларнинг барчаси бошқа ўлкаларнинг ҳудудида бўлиши мумкин бўлган талофатлардан суғурталашни рад қилишганини айтди.
Панов қирғизистонлик ҳайдовчи келтирилган зиённинг ярмини, аммо 200 минг сомдан ортиқ бўлмаган пул тўлаб беришни ваъда қилганини, бироқ кейинчалик алоқага чиқмай қўйганини билдирди.
“Терговчи иш 10 кундан бир ойгача чўзилиб, ундан кейин ҳужжатлар судга жўнатилишини айтмоқда. Кейин суднинг қарори билан айбдор ой сайин 300 сомдан умр бўйи тўлаб беради шекилли. Ёки умуман тўламайди”, — деб ёзди Панов.
Жети-Огуз РИИБсининг терговчиси Шайинбек Асанов Kloop.kgга берган интервьюсида автофалокатга қарши томонга чиқиб кетган фуқаро Садиқов айбдор бўлганини билдирди. Унинг айтишича, сўзлашувлардан кейин йўл қоидасини бузган шаҳс сайёҳнинг оиласига 150 минг сом миқдорида компенсация тўлаб, машинасини Қозоғистонгача етказиб беришга рози бўлган.
“Бизнинг Чон-Жаргилчак деган қишлоғимизда кескин бурилиш бор […] [Шу сабаб] “Ауди”нинг ҳайдовчиси қарши қисмга чиқиб кетган. У йўл фалокатидан кейиноқ айбини бўйнига олган”, — деди Асанов.
Садиковнинг ўзи фалокатдан кейин тўққиз ёшдаги қизининг касалхонада экани боис бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Пановнинг айтишича, автомобил таъмирининг таҳминий нарҳи етти минг долларга яқин маблағни тузади, унга тўлаб беришни ваъда қилишаётган компенсациянинг миқдори қилинадиган чиқимларнинг тўртдан биринигина ташкил қилмоқда.
“ Ҳамма бирдек “қанча берса ўшанча олавер, ундай қилмаса кейин умуман ҳеч нарса ололмай қоласан”, деяпти. Йўқ деганда бир нарса олиб, озроқ чиқим бўлиши учун мен шундай қарор қабул қилишга мажбурман”, — деди у.
Россиядан келган сайёҳлар билан боғлиқ бу каби воқеа июлнинг бошида милиция формасини кийган кишилар Россиядан келган оилани тўнаб кетишган.
Милиционермиз деган одамлар билан сўзлашгандан кейин оила ҳамёнидаги 1000 долларга яқин пулининг йўқолиб қолгани пайқаган.
Ўша воқеа ОАВлар ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилган — қирғизистонликлар сайёҳларга пул йиғиб бериш бўйича хамкорлик бошлашган, премьер-министр Сооронбай Жээнбеков эса ички шлар министри Кашкар Жунушалиевга воқеани текшириб, давлат фуқаролари билан меҳмонларнинг ҳавфсизликларини таъминлаш бўйича ишларни кучайтиришни топширган. Кейинчалик ўзларини милиция ходими деб таништирганлар ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан қўлга олинган.