Instagram Қирғизистонда олинган суратни расмий аккаунтига эълон қилди

787

Сувдан ўтиб бораётган икки кичкина боланинг сурати Instagramнинг расмий аккаунтига 1 августда эълон қилинди. Баткен вилоятининг Исфана шаҳридан узоқ бўлмаган ерида тасвирга олинган фотограф Элёр Нематовнинг меҳнатига 700 минга яқин фойдаланувчи “лайк” босиб  улгурди.

Фотограф  Элёр Нематов бир нече йилдан бери Қирғизистондан чет давлатларга кетган муҳожирлар оиласининг ҳаёти тўғрисида фотолойиҳалар қилиш билан шуғулланиб келади. У Қирғизистондаги унчалик катта бўлмаган қишлоқлардан то Фарғона водийсигача бўлган ҳудудлардаги кўчман маданиятининг мерослари билан у ердаги янгиланиш сифатларини ёритиб келади.

Нематовнинг меҳнати эълон қилиш учун Instagram ижтимоий тармоғи танлаб олган суратлардан бирига айланди. Нематовнинг Баткен вилоятидаги Исфана шаҳридан олис бўлмаган ҳудудда олинган суратида ясаниб, чиройли кийинган кичкина болачалар сувдан ўтаётганлиги акс этган.

Hospitality, respect for elders, harmony with nature: Elyor Nematov (@elyornematov) has his #EyesOn the post-Soviet countries of Central Asia, and these are just a few of the values that he observes at the region’s core. “What I find most important in my work is not to judge each local ethnic group or nationality at face value,” says the documentary photographer from Bukhara, Uzbekistan, who is fluent in Uzbek, Persian, Russian and English. “Underneath the surface there is more that ties us together than separates us.” From small villages in Kyrgyzstan to the expansive Fergana Valley, Elyor records the legacy of nomadic culture and signs of modernization. “Central Asian countries are very young, and I get the sense we are moving from adolescence into adulthood in terms of development.” As the region navigates change, Elyor’s vignettes of daily life celebrates a diverse patchwork of cultures and ethnicities. “Sometimes it’s just a random watermelon seller from the market, sometimes it’s a kind policeman helping drivers or passengers on the public bus.” Other times, a sweeping panorama is the best way to convey the spirit of his homeland. Photo by @elyornematov

A post shared by Instagram (@instagram) on

Бир кунга етмаган вақт мобайнида Instagramнинг расмий аккаунти тарқатган мазкур суратга 700 мингга яқин “лайк” қўйилган.

“Мен ҳеч қаерга бермаганман, Instagram жамоаси мен билан ўзи алоқага чиқди. Улар мен ҳақимда ёзишни исташаётганини айтишди; мен қаерга, нима учунлигини ҳам билмаганман. Уларни мени қандай топганини ҳам билмайман.[…] Мен улар суратимни олади деб ўйламагандим, қайси суратим эканини ҳам билмаганман, шу сабабдан бари кутилмаганда бўлди. Улар бор йўғи мендан Марказий Осиёда нима билан шуғулланишимни, нимага ўқиб, нималарни ўрганганим ҳақида интервью олишди”, — деди Нематов Kloop.kg билан суҳбатида.

Суратчи нашрларнинг аксарияти келажакдаги хамкорлик учун фотографларнинг эълон қилинган меҳнатларига, уларнинг кўргазмаларига назар ташлаб туришларини қўшимча қилди.

“Одатда бу шундай бўлади: қайсидир бир ердан кўришади, эълон қилинган суратларга назар солиб туришади, чунки суратларим турли ОАВларга, европа ҳамда америка журналларида чиқиб туради, айрим фотоагентликлар мен билан хамкорлик қилишади, уларнинг ичида Open Society Foundation ҳам бор;  мен  Getty Images контрибьюторман, шунингдек хорижда ҳам кўргазмаларим ўтиб туради. Менимча, буларнинг бари уларни меҳнатларимни кўриб, ёзиб кўриш қарорини олишига туртки бўлган”, — дея изоҳлади у.

Элёрнинг кундалик ҳаётидаги суратлари содда, турли рангларга тўлган ҳамда реаллик акс этган: “Айрим ҳолларда унинг қаҳраомнлари оддийгина бозордаги тарвуз сотувчи, бошқа сафарда эса раҳмдил полиция ходими бўлади... Бошқа бирларида эса кўламли масштабдаги панорама  — бу ўз юртининг руҳиятини беришнинг энг яхши йўли”, — деб ёзган Instagram командаси.

Элёр Instagramдаги ўз шахсий саҳифасида ҳар бир суратнинг моҳиятини очувчи кичик ҳикояларни эълон қилади. У сувдан ўтиб бораётган болаларнинг суратига қуйидаги диологни илова қилган:

Мен: Қаёққа кетаяпсизлар?
Болалар: Бугун боқчада хайрлашув кечаси бўлади.

Мен: У қаерда бўлади?
Болалар: 40 дақиқача пиёда юриш керак?
Мен: Сизлар суқнинг бу еридан ўтишдан қўрқмайсизларми? Уйдан соат  7:30да чиққанмидинглар?

Болалар: Йўқ, биз роппа роса соат 7:45да чиққанмиз. Бу боқчага оборувчи ёлғиз йўл.

Мен: Ота-онанглар қаерда?
Болалар: Улар уч йилдан бери Россияда ишлашади. Бола боқча тугали, энди биз ҳаммамиз Россияга кўчиб бориб, ўша ердаги мактабда ўқиймиз. .

Биз суҳбатимизни бола боқчага етгунча давом эттирдик.

Муаллиф: Анастасия Шевцова