Алкогол ўрнига шаҳмат: Сайлгоҳдаги ўйинлар ўшлик қарияларни қандай бирлаштирмоқда?

936

Ўшнинг қариялари шахмат бўйича мусобақлар учун ҳар куни Навоий боғига йиғилишади. Бу Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида қариялар учун бўш вақтларини ўтказишнинг деярлик ёлғиз йўли.

Ҳикоя материалнинг муаллифи Дастан Умоттегин номидан баён қилинади

Навоий боғидаги унча катта бўлмаган махсус жойда эртадан кечгача Ўшнинг йигирмадан ортиқ катта ёшли яшовчилари шахмат ўйнашади  — агар комбинациялари ўйлаганларидек чиқадиган бўлса улар фигураларни тарс-тарс жилдиришиб, “шах” ва “мот” сўзларини кўтаринки овоз билан айтишади. Улар ўйинга шунчалик берилганликларидан, ўйнаётган оқсоқолларни суратга тортиш учун тўхтаган сайёҳларга ҳам эътибор беришмайди.

Шахматчилар боғда урушдан кейинги йилларидаёқ ўйнай бошлаганликларини айтишмоқда. 50-60 йиллари фаолият эндигина бошланган — ўша пайтда махсус ўриндиқлар каби доимо ўйнаш жойлари бўлмаган.

Шахмат харакатининг пайдо бўлиш даврида ўйинчилар учун ҳеч қандай шароитлар бўлмаган, ҳар ким ўз шахматини олиб келиб ўйнаган. Ҳозир эса ўйин учун пул тўланади — шахматни бир соатга ижарага олишнинг баҳоси 50 сом. Бироқ бу ўйинчилар сонини камайтиргани йўқ — қария шаҳматчилар интеллектуал тўқнашувларга диққат билан назар ташлаб турувчи кўплаган томошабинларнинг атрофга йиғилишига сабаб бўлишади.

Боғнинг шаҳматчилардан узоқ бўлмаган ерида нарда ҳам ўйнашади, лекин у ердаги ўйинчилар анча ёшроқ, 20дан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда уларнинг томошабинлари шаҳматчиларники каби кўп бўлмайди.

У ердаги энг тажрибали шаҳматчилардан бири— 86 ёшли Сагин ака. У Ўшдаги шаҳмат харакатининг бошланиш даврида ҳам бўлган ва ҳозирда у янги ўйинчиларга шаҳмат қоидаларини ўргатмоқда.

“Ўйинчиларнинг орасида прокурорлар, судлар ҳамда сиёсатчилар ҳам бор. Нафақачиларнинг бари шу ерга ўйнагани келишади. Қаерга ҳам борардик, нима қиламиз бошқа? Ё ароқ ичсанг ҳам бўлмаса, бош ерга борай десан, бошқа ернинг ўзи йўқ”, — дейди оқсоқол.

Сагин ака ўнлаб йиллар аввал шаҳматни асосан этник ўзбеклар ўйнаганини хотирлайди. Ҳозир эса бу ерда ўзбеклар ҳам, қирғизлар ҳам, шунингдек Ўшнинг бошқа этносларининг вакиллари ҳам шаҳматга берилиб, ҳар куни ўйнаб туришади.

Ўйинни қизитиш ҳамда қумор элементларини қўшишучун шахматчилар пулга ўйнашади. Дов пули 50 сомдан бошланади, лекин энг кўп қанча миқдоргача кўтарилиши менга номаълум бўлиб қолди  — оқсоқоллар бу мавзуда гап очишни исташмади, лекин мен ўйинлардан бирининг сўнгида мағлуб шаҳматчининг ғолибга 500 сом бераётганига гувоҳ бўлдим.

Мен билан суҳбатда шаҳматчилар Ўш мэриясидан ўйин учун махсус бино ажратиб беришни илтимос қилишди, чунки қиш вақтлари очиқ боғда ўйнашнинг иложи йўқ, қариялар учун эса бошқа эрмак қилувчи жой деярлик йўқ.

“Шаҳмат ўйини маданиятнинг ривожланишида, спортнинг ўсишида, аҳолининг дам олишида, Ўшнинг гуллаб-яшнасида катта аҳамиятга эга. Агар қишда ўйнаш учун шароитлар бўлганида ёшлар дам олишарди” , — деди шахматчи Садираали Эргешов.

Муаллиф: Дастан Умоттегин