Мэрия миллий кийимдаги аёллар ва калта шим кийган қизлар сурати тасвирланган баннерларни олишни ваъда қилди

1314

 Бишкек мэрияси миллий қирғиз кийими кийган ҳамда қисқа юбкалар билан калта шимли аёлларнинг суратлари туширилиб, олдига “Бечора халқим, қайга кетаяпмиз?” деб ёзилган баннерни олиб ташлашни ваъда қилди. Шаҳар марказида 27 июлда пайдо бўлган бу баннер бунгача паранжи кийган аёлларнинг сурати билан илинган шундай баннерга жавоб бўлди.

Миллий қирғиз кийимини кийган ҳамда қисқа юбкалар билан калта шимли аёлларнинг суратлари туширилган баннер “Кайран элим, кайда баратабыз?” деб ёзилган чақириқ билан Бишкекнинг Абдурахмонов ва Горький кўчаларининг кесилишида 27 июлда пайдо бўлган.

Мэриядан муниципал хизматларнинг рухсатисиз илингани сабабли баннер олиниши билдирилди.

“Миллий кийим ҳамда калта шим кийган қизларнинг суратлари туширилган у банерларни бизга айтмай илишган”, — деди мэриянинг матбуот хизматининг етакчиси Гуля Алмамбетова.

Унинг айтишича, баннер Target Production реклама агентлиги тарафидан илинган, бироқ ҳозирча топшириқ эгасининг шаҳси номаълум. Бу бўйича анетликнинг ўзидан изоҳ олишнинг иложи бўлмади.

“Биз мазкур баннерни илган “Target Production” агентлигининг ижрочиси ҳисобланган Азамат билан алоқага чиқдик. У бу ишга алоқаси йўқлигини ва баннерни ким илганини аниқлашини айтди. Бироқ кейинчалик у телефонини ўчириб, биз у билан боғланолмай қолдик”, — деди Алмамбетова.

Калта шимли қизларнинг суратлари бўлган бу баннер миллий қирғиз кийимларини кийган ҳамда паранжили аёлларнинг суратлари остига “Кайран элим, кайда баратабыз?” деб ёзилган баннерлар ўлканинг барча ҳудудларига илинганидан сўнг пайдо бўлди.

banner

Баннерлернинг ғояси ва мазмунини президент Алмазбек Атамбаев қўллаб, қирғизистонликларни ўз маданиятини эсдан чиқармасликка ҳамда уни “араб, покистон ва бангладеш” маданаиятлари билан алмаштирмасликка чақирган.

Мазкур баннер ижтимоий тармоқларда ва ундан ташқарида ҳам қизғин муҳокамаларни пайдо қилган. Диншунос  Кадир Маликов ҳамда Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси  — баннерларнинг моҳиятига қарши чиқишган.

Бу баннерларга жавоб сифатида “Насаат медиа” ислом портали рўмолли қизлар “ислом қадриятларини сақлашаётганликларини айтган” ролик тайёрлаган.

Баннерларга қаршилар уларни юлиб олишга ҳам уринишган — июлнинг ўртасида номаълум шаҳслар Бишкекнинг Юнусалиев ҳамда Горький кўчаларининг кесилишидаги баннерни юлиб олишга харакат қилишган. Ундан бир ҳафта ўтгандан кейин Сулюкта марказидаги баннерлардан бирини ёқишган.

Муаллиф: Зияра Асилбекова
Сурат: Zanoza