#кайдабаратабыз: Ошиқлар ўрнига покемонлар — қайга кетаётганимиз ҳақидаги флешмоб

924

Миллий қирғиз кийимларини кийган ҳамда ҳижобга ўранган аёлларнинг суратлари туширилиб, олдига “Бечора элим, қайга кетаяпмиз?” деб ёзилган баннерлар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларнигина яратмай, балки #кайдабаратабыз #тудабаратабыз деган хэштег орқали хазил маълумотларни эълон қилинишига ҳам сабаб бўлди.

“Фэйсбук”нинг қирғиз сегментининг фойдаланувчилари 27 июлда   #кайдабаратабыз #тудабаратабыз  деган хэштег билан флешмоб бошлашди. Улар “Бечора элим, кайга кетаяпмиз?” деган шиор билан аввалги ва ҳозирги қирғизларнинг ҳаёт тарзларини акс эттирган суратларни эълон қилишмоқда.

“Фэйсбук”да флешмоб дизайнер Кадир Батирканов #кайдабаратабыз #тудабаратабыз деган хэштег билан маълумот эълон қилиб, энди “Бечора элим, қайга кетаяпмиз?” деган сўзлар билан барча нарсаларга даъват қатори фойдаланса бўлиши ҳақида ёзгандан кейин оммалашиб қолган.

http://

http://

http://

http://

http://

http://

http://

http://

http://

http://

http://

http://

http://

Акция Қирғизистоннинг барча ҳудудларида миллий қирғиз кийимларини кийган ҳамда ҳижоб, бурқа ўранган аёлларнинг сурати билан “Кайран элим, кайда баратабыз?” деган ёзувлар ёзилган баннерлар илингандан кейин бошланди.

Мазкур баннерлар қирғизистонликларнинг орасида турли реакцияларни пайдо қилган. Баннерларга  қаршилар уларни провокация характерида деб аташиб, юлиб, ёқишга харакат қилишган.

Мазкур баннерларга жавоб қатори шаҳарда қирғиз кийимларини кийган, калта шим ва қисқа юбка кийган аёлларнинг суратлари тасвирланиб,  яна ўша “Кайран элим, кайда баратабыз?” деган сўзлари ёзилган баннер пайдо бўлган.

Муаллиф: Александра Титова

Бош сурат қатори Кадир Батиркановнинг сурати фойдаланилди