“Азаттык”: “Кичкинагина қирғиз” Бельяновнинг миллионлари

799

Қирғизистоннинг Чегара хизмати Россия Федерал божхона хизмати раҳбари Андрей Бельянинов Хитойдан Қирғизистон орқали Россияга контрабанда йўли билан ташилган юкка алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот текширилишини билдирди.

Мақоланинг асли  “Азаттык” радиосининг сайтида чиққан

Россия Федерал божхона хизмати раҳбари Бельянинов қирғиз-рус ҳукуматлари аро комиссиясининг ҳам тенг ҳуқуқли раиси қатори маълум. Россияда йирик ароқ контрабандаси бўйича қўзғолган жиноий иш асосида 26 июлда унинг уйи тинтилганда катта миқдорда нақд пул топилган. Бу воқеадан қирғиз-рус ҳукматлар аро комиссиянинг иши, божхона тармоғидаги Бельяниновнинг трансмиллий, сиёсий коррупцияга алоқаси борасида баҳслар юзага чиқди.

Андрей Бельянинов Қирғизистонга энг кўп қатнаган рус ҳукуматининг вакили ҳамда рус ҳукуматининг Қирғизистон бўйича куратори қатори ҳисобланади. Президент Алмазбек Атамбаев 2012 йили уни “Данакер” ордени билан мукофотлаган ҳамда “Қирғизистоннинг чин дўсти, Москвадаги бизнинг “кичкинагина қирғиз” деб атаган.

Бельянинов Россиянинг Божхона хизматини 10 йилдан бери бошқариб келган ҳамда қирғиз-рус ҳукуматлар аро комиссиянинг 2011 йилдан бери тенгҳуқуқли раиси ҳисобланади.

2B3A96DB-D3D8-4F29-843C-328DFD8692B3_w610_r1_s

Россияда Германиядан контрабанда йўли билан ташиб келинган қимматбаҳо спирти ичимликлар бўйича қўзғалган жиноий иш юзасидан 26 июлда унинг уйи тинтилганда оёқ кийимларининг қоғоз қутиларида такланган миллионлаган нақд пулнинг топилиши жамаотчиликни ғазабга келтирди. Хитойдан Қирғизистон орқали Россияга ташилган контрабанда юкларга кузатувчилик қилиб, унга Қирғизистоннинг Божхона хизматининг етакчилари ҳам аралашган бўлиши мумкин деган фикрлар айтилмоқда.

Қирғизистон Божхона хизмати етакчисининг муовини Алтинбек Торутаев 27 июлда “Азаттык”нинг саволларига жавоб бериб, қирғиз-рус олий ҳукумат вакиллари контрабандага аралашган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот текширилишини билдирди:

— Бундай маълумот бизда ҳозирча йўқ экан. Биз уни ўзимиз текширамиз. Ҳозир Қирғизистоннинг товари умум ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқининг маҳсулоти бўлиб ҳисобланади. Бу иттифоққа кирган ўлкаларнинг ичида айлана`тган маҳсулотлар контрабанда бўлиб ҳисобланмайди. Масалан, Қирғизистон билан Қозоғистоннинг чегарасида божхона назорати йўқ. Шунинг учун бизда бундай чегара статистикаси олиб борилмайди.

Бельянинов Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши билан боғлиқ барча жараённи назорат қилган. Бу иттифоқ маълум бир бизнес-структураларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга мослаштирилган, Россиядан келган пулни ўзлаштириш йўл-йўриқлари тузилгани таҳмин қилинади.Масалан, Москва Бишкекка божхона тармоқғини янгилаш учун 200 миллион доллар бўлганда, унинг ярмидан кўпини Россиянинг “Крокус интернешнл” ишхонасининг олиши сирлигича қолган.

Бажхона хизматидаги Жамоатчилик назорати кенгашининг собиқ аъзоси Эрлан Базарбай ўғли сўнгги айблов чуқур текширилиши кераклигини айтди:

— Албатта бу ўйлантирувчи масала. Охирги вақтда қирғи-рус алоқаларига аралашган шаҳслар бўйича бир қ атор воқеалар бўлди. Юқори Норин каскадида ГЭСларни қуришни ваъда қилган “Русгидро”нинг етакчиси Евгений Доднинг қўлга олиниши бир қатор саволларни пайдо қилди. Бельянинов Қирғизистонга жон куйдирганлардан бири эди. Бу масалани ҳар тарафлама ўрганиб чиқсак бўлади. Балки бизда ҳам контрабандага алоқадар шаҳслар бордир.

0B8C7ADD-8933-4330-AF44-FFC40D0A9EA6_w610_r1_s

Мазкур воқае қирғиз-рус ҳукумтлар аро комиссиясига боғлиқ баҳсларни яратди. Собиқ ҳукумат раҳбари Амангелди Муралиевнинг фикрича,  Бельянинов воқеаси бу комиссияга ҳамда унда қабул қилинган қарорларга соя туширди:

— Бизнинг айрим амалдорлар Бельянинов билан ҳамкорлик қилиб юришган. Айримлари дўстлашиб ҳам кетишган. Бу воқеадан келиб чиқиб бизнинг қўшма комиссиянинг нуфузи пасайиши мумкин. Чунки биз бу комиссияга ишониб юрганмиз. Бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, ечилган, алоқа-муомалар тузилган, ёрдамлар келган. Шу жиҳатдан олиб қараганда яхши иш бўлмади.

Бу доирани яхши билганлар Бельянинов билан Қирғизистоннинг Божхона хизматининг собиқ етакчиси Адамкул Жунусов иккови жуда қалин алоқада эканини айтиб юришади. Жунусов ўтган ойда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг энергетика ва инфраструктура бўйича минстри бўлиб тайинланган эди.

Бельяниновнинг уйидан топилган миллионлар Қирғизистон божхоначиларининг атрофида айтиб юрилган сўзларни кучайтирди. Интернетда бу тармоқни бир қанча йилдан бери бошқариб келганларнинг уйи қўққисдан тинтилиб қолса,  Бельяниновникидан ҳам кўпроқ пул чиқиши мумкин деганлар ҳам бўлди.