Япония: Ногиронлар марказига ҳужумдан 19 киши халок бўлди

802

Пичоқ билан қуролланган шахс Япониянинг Самигахара шаҳридаги ногиронлар марказига 26 июлда ҳужум қилди. Оқибатида 19 киши халок бўлиб, 45 нафари жароҳатланди. ОАВлар шубҳали шахснинг ўзи таслим бўлганини билдиришмоқда.

Япониянинг Канагава префектурасида жойлашган Смигахара шаҳридаги воқеа 26 июлга ўтар кечаси бўлди. Халқаро Reuters агентлиги пичоқ билан қуролланган шаҳс 149 киши яшовчи ногиронлар марказига ҳужум қилганини билдирмоқда.

Агентликнинг маълумоти бўйича, ҳужумдан 19 киши халок бўлган, бироқ Япония ҳукумати уларни расмий турда халок бўлганлар деб атамай, “юраклари тўхтаб қолганлигини” ёзишмоқда. Reuters маҳаллий Киодо япон маълумот агентлигига таяниб халок бўлганлар орасида 18дан 70 ёшгача бўлган тўққиз эркак ҳамда ўн аёл бор эканини ёзди.

Ҳужум оқибатида 45 киши жароҳат олган, уларнинг 20 нафарининг жароҳати оғир деб баҳоланмоқда.

The Japan News маълумот агентлигининг хабари бўйича, марказ етакчилиги ҳужум ҳақида дарҳол ҳуқуқ тартибот органларини хабардор қилган, бироқ полиция ходимлари етиб келгунга қадар у кўплаган кишиларга пичоқ уришга улгурган. .

ОАВлар ҳужум қилган шахс — 26 ёшли киши — полиция бўлимига кийимларини ҳамда қонга бўйялган пичоқни кўтариб бориб таслим бўлганини ёзишмоқда. Уни ҳужум қилишга нима ундагани ҳозирча айтилмаяпти, аммомаҳаллий  JapanTimes маълумот агентлиги ҳужум қилган шаҳс полицияга “Ногиронларнинг йўқ бўлиб кетганлари яхши”, деб айтганини ёзди.

Воқеадан кейин префектура губернатори Юдзи Куроива шошилинч матбуот йиғинини уюштириб, маҳаллий ҳукумат жароҳатланганларнинг оилаларига ёрдам беришга ҳамда бошқа ҳужумларнинг бўлмаслиги учун чоралар кўрилишини билдирди.

ОАВлар ҳужумни Иккинчи жаҳон урушидан бери “энг кўп қон тўкилган” воқеа деб баҳоламоқда. CNN мухбири Пола Хэнкокс Японияда қуроли олиб юриш таъқиқлангани сабабли, ўлкада “оммавий қотиллик” жуда кам учрашини ёзди.

Бунга ўхшаш воқеа Японияда 2008 йили бўлган. Унда 25 ёшдаги пичоқ билан қуролланган одам Токионинг одамлар кўп юрувчи районида етти кишини ўлдириб, ўнини ярадор қилган. Ҳужум қилган шаҳс полиция бўлимига етказилганидан кейин “ҳаётдан чарчаганлигидан” одамларга ҳужум қилганини билдирган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева