Текебаев Бишкек марказидаги уйларни бузиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қайтариб олди

828

Бишкек марказидаги эски уйларни бузиш ҳақидаги қонун лойиҳаси 27 июлда, шаҳар аҳолиси парламентарийларни “шаҳсий манфаатлари учун тортиб олишни исташяпти” деб айблашиб, ташаббусга қарши етти минг имзо тўплагандан кейин қайтариб олинди.

“Ата-Мекен” партиясининг лидери Омурбек Текебаев эски уйларни бузишни таклиф қилган “Бишкекнинг тарихий марказини янгилаш ҳамда ривожлантириш ҳақидаги” қонун лойиҳасини қайтариб олди. Бу ҳақда депутат партиянинг “Фейсбук”даги расмий саҳифасигаёзди.

Қонун лойиҳаси депутатларни “қурилиш компанияларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга” ва шаҳар марказидаги ер майдонларини шаҳсий манфаатлари учун “тортиб олиш” истакларида айблаган Бишкек яшовчиларининг норозиликларидан кейин қайтариб олинмоқда.

Ташаббусчи гуруҳ бир ҳафтанинг ичида депутатларнинг ғоясига қарши етти мингдан ошиқ имзо тўплаб, унинг уч мингини президент аппаратига, Жогорку Кенешке ҳамда мэрияга жўнатган.

Шунингдек бишкекликларни омбудсмен Кубат Оторбаев ҳам қўллаб чиққан. У лойиҳанинг ташаббускори, “ата-мекенчи” Омурбек Текебаевга қонун лойиҳасини қайтриб олишни таклиф қилган. У Текебаевга ёзган хатида ҳужжат давлат фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини камситувчи қонунларни қабул ололмаслиги кўрсатилган  Конституцияга ҳамда бошқа меъёрларга қарши келишини ёзган.

Текебаев ўз мурожаатида қонун лойиҳаси  конституция меъёрларига қарши келмаслигини ёзиб, лойиҳани сиёсатчиларнинг кейинги авлоди ишга оширади деган умидини билдирган.

“Давлат сиёсатчиларининг кейинги авлоди бу лойиҳани амалга оширишга куч ва маблағ топиб, энг асосийси Бош план доирасида Бишкек шаҳрини реконструкциялаш зарурати борасида ўртоқ фикрга кела олишади деган умиддаман”, — деб ёзилган билдирувда.

Уйларни бузиш ҳақидаги қонун лойиҳаси

“Бишкекнинг тарихий марказини реконструкциялаш ҳамда ривожлантириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини депутатлар жамоат муҳокамасига 2016 йилнинг 10 июнида олиб чиқишган.

Унда 1996 йилгача қурилган ҳамда Жибек-Жолу проспекти, Ёш Гвардия, Линейний ҳамда Карпинка ккўчалари билан қуршалган ҳудудда жойлашган хусусий ва бошқа  объектларни бузиш таклиф қилинган.

Ҳужжатга кўра, давлат уйларни эгаларидан сотиб олади, бироқ унга қадар шаҳар кенеши билан мэриянинг вакилларидан, экспертлардан ҳамда зиёлилардан ташкил топган мустақил комиссия баҳолаб чиқади.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари 1996 йилгача қурилган уйларни бузиш “пойтахтга замоавий тус беришга” имкон берарди. Лойиҳани Бишкекнинг мэри Албек Ибраимов ва Бишкек бош архитектура ишхонасининг шаҳар қуриш ҳамда лойиҳалаштириш бошқармасининг раҳбари Жиргалбек Асаналиев қўллаган  — улар  “ҳеч қандай тарихий аҳамиятга эга бўлмаган” эски уйлардан қутилиб, уларнинг ўрнига янги уй жойлар қурилиши кераклигини билдиришган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева