Боткен вилояти: Аҳоли паранжили хотин-қизлар сурати туширилган баннерни ёқиб юборишди

891

Номаълум шахслар Сулюктанинг марказига илинган қирғизнинг миллий кийимлари ҳамда паранжи кийган аёлларнинг суратлари тасвирланган баннерлардан бирини ёқиб кетишди. Милиция ёққанларни “безорилик” учун жазолашини ваъда қилмоқда.

Воқеа 25 июлда Сулюктанинг марказида бўлган — номаълум одамлар “Шўрлик элим, кайга қараб кетаяпмиз?” деган чақириқ остида қирғизнинг миллий кийимлари билан паранжи кийган аёлларнинг суратлари туширилган баннерни юлиб ташлашга харакат қилишиб, сўнг уни ёқиб юборишган.

Воқеага шоҳид бўлган Сулюктанинг яшовчиси Kloop.kgга баннерни бир неча киши ёққанини айтди.

“Менимча, бу диндор одамларнинг иши, ёққанларнинг кўпи соқолли бўлишган”, — деди у.

Милиция ходими Айбек Бекболотов Kloop.kgнинг мухбирига баннерни ёққанлар Жиноят кодексиинг 234-моддасида кўрсатилган “безорилик” учун жиноий жавобгарликка тортилишини айтди. Мазкур моддага кўра, улар уч йилдан тўрт йилгача эркидан ажратилиши ёки 10 минг сомдан 25 минг сом миқдорида жарима пули тўлаш билан жазоланиши мумкин.

Бундай баннерларга қаршилар бу каби харакатларни биринчи марта қилишаётгани йўқ—июлнинг ўртасида номаълум шаҳслар Бишкекнинг Юнусалиев ҳамдаа Горький кўчаларининг кесилишидаги баннерларнинг бирини юлишга харакат қилишган.

Талаш жараткан жарнактар

Қирғиз аёлларининг миллий лисбосларни ва паранжи ўраган суратлари акс эттирилиб, “Кайран элим, кайда баратабыз?” саволи туширилган баннерлар Бишкекда 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси пайдо бўлган. Мэриядан уларни илишга “Қирғизистон патриотлари” деб номланган маърифий фонд буюртма берганини билдиришди.

«Мэрияда жарнак такталарын ижарага бергендер жөнүндө гана маалыматтар бар […], жанагыл такталар жөнүндө айтсам, мен болгону алар «Кыргызстандын патриоттору» деген агартуучулук фонддун буйрутмасы менен жайгаштырылганын билем», ‒ деп билдирген мэриянын басма сөз кызматынын өкүлү.

Теолог Кадир Маликов ва Қирғизистоннинг мусулмонлар дин бошқармаси баннерларнинг мазмунини танқид қилиб, уларни “провакацион” деб аташган.

Президент Алмазбек Атамбаев баннерларни илиш ғоясини қўллаб, Ангела Меркель билан биргаликда ўтказган матбуот йиғинида бу каби баннерларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларига илишни топширган.

Бу исломлашиш эмас, келинглар араб, покистон, бангладеш ёки яна бошқа учинчи маданиятни қирғизники билан адаштирмайлик”, — деган президент

Президентнинг баёнотидан кейин миллий кийимлар билан паранжи ўраган аёлларнинг суратлари тасвирланган баннерлан Қирғизистоннинг барча ҳудудларига илинган.

Муаллифлар: Зияра Асилбекова, Бегимай Исаева.