Милиция қулай уй-жой талаб қилган митингнинг ўн ташкилотчисини қўлга олди

882

100дан ортиқ киши “Менга уй керак” шиори билан арзон турарой талаб қилиб митингга чиқишди. Акциянинг иштирокчилари милиция митингни рухсатсиз эканини билдириб, унинг ташкилотчиларини ушлаб кетгандан кейин тарқашди.

Ҳамёнбоп уй -жой талаб қилинган митинг 26 июлда Бишкекдаги Максим Горький номли сайлгоҳда бўлди. Акциянинг иштирокчилари қўлларига “Менга уй керак” деган шиорлар ёзилган қоғозларни ушлашиб, ҳукуматнинг уй қуришга ер майдонларини бўлиб беришини талаб қилишди.

У ерга келган милиция ходимлари митинг рухсатсиз эканини билдиришиб, унинг ташкилотчиларини ушлаб кетишди.

Бишкек шаҳар ИИББсининг матбуот хизматининг раҳбари Олжобай Казабаев Sputnik ахборот агентлигига берган интервьюсида митингга қатнашаётган ўн киши милиция бўлимига олиб борилганини ҳамда у ерда уларга нисбатан жамоатчилик тартибини бузганликлари ҳақидаги маъмурий протоколлар тузилишини айтган.

“Прецедент” ҳамкорлик гуруҳининг юристи Замир Жоошев иштирокчилар митингни уюштирилаётгани тўғрисида ҳуқуқ тартибот органларига олдиндан ёзма турда хабар қилиб қўйиши керак эканлигини айтди.

Иштирокчиларнинг ўзлари митингни уюштираётгани ҳақида ҳуқуқ тартибот органларини оголантирганларини айтишмоқда.

Оғир турмуш тарзи

Норозилик тадбирининг иштирокчилари давлатнинг Бишкекда яшаётган кам даромадли оилаларга ер бермаётганидан норози.

Акция иштирокчиларидан бири Мукаш Калчороев Kloop.kgнинг мухбирига 10 мингга яқин киши уй-жой қурилиш кооперативига бирикиб, кўп қаватли уй қуриб беришга тайёрлигини билдирган хитой сармоядорлари билан келишганини айтди.

Бироқ “Заноза” ахборот агентлиги коалициянинг  инвесторлар билан хамкорлик қилмаслигига ишонтирмоқда. Нашрнинг маълумоти бўйича, митинг уюштирувчиси ҳамда коалициянинг асосчиси Нурлан Асанов бунга қадар товламачиликда айбланган.

“Ҳар ойда 50 сомдан (аъзолик бадали) тўплаймиз. Бу пуллар вакиллик харажатлари учун сарфланади. Яқиндагина бизнинг лидерлар хитой инвесторларини жалб қилиш учун Хитойга бориб келишди. Сармоядорлар маъқул бўлишди, бироқ бизга аввал уйимиз қуриладиган ер майдони керак. Бугун ана шунинг учун йиғилдик” , — деди Калчороев.

Митингнинг яна бир иштирокчиси Сабира Бостонова митингчиларнинг кўпи оғир турмуш тарзида яшашини, шунинг учун давлатдан ёрдам сўрашаётганини айтди.

“Давлат уй-жой муаммосига эътибор бериши керак”

Бунга қадар президент Алмазбек Атамбаев давлат уй –жой масалсига эътибор қаратиши кераклигини билдирган  — 2015 йили ҳукумат “Қулай уй-жой” дастурини киргизган. Унга кўра, Қирғизистоннинг барча ҳудудларида бюджет идораларининг ходимлари: ўқитувчилар, шифокорлар ҳамда ижтимоий хизматчилар учун кўп қаватли уйлар қурилиши керак эди.

Уйларни қуришга тендерлар 2016 йилнинг мартидагина эълон қилинган, уйларнинг қурилиши эса 2020 йилга бориб якунланиши керак.

“Уй оила ўзини бахтли ҳис қилиши учун зарур. Мен ҳам 6–7 йил ижарама ижара кўчиб юрганман, шу сабабдан уй –жой муаммосини жуда яхши тушунаман. Уй-жойга эга бўлиш — ёш оилаларнинг ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири, шу сабабдан давлат фуқароларни уй-жой билан таъминлаш масаласига ўзгача эътибор қилиши керак”, — деб билдирган президент.

Бу бўйича изоҳ олиш учун мақола эълон қилинаётан вақтда ҳукумат ва президент аппаратининг матбуот хизмати вакиллари билан боғланиб бўлмади.

Муаллиф: Алтынай Обосканова
Сурат: Заноза