Милиция тўппонча ушлаб тушган суратларини эълон қилган ҳодимини ишдан четлатиши мумкин

891

Боткен вилояти ИИБсининг ходими ўзининг фэйсбук-саҳифасига тўппонча билан тушган суратларини эълон қилди. ИИМдан текширилиб, агар сурат чиндан ҳам хизмат тўппончаси бўлса уни ишдан четлатилишини ваъда қилди. Муаллифнинг ўзи суратдаги тўппонча  ўйинчоқ эканлигини айтмоқда.

“Фэйсбук”нинг Аида Жалилова номли фойдаланувчиси ўз саҳифасига тўппонча билан тушган етти расмини эълон қилган.

Жалилованинг саҳифасида у Боткен област ИИБсининг ҳодими ва ИИМ академиясининг битирувчиси эканлиги кўрсатилиб, расмлар Иссиқ кўлда олингани ёзилган.

Ички ишлар министрлигинингматбуот хизматидан Kloop.kgга ҳодимга нисбатан ИИМ қошидаги шахсий хавфсизлик хизмати томонидан олиб бориладиган тергов ишлари бошланишини билдиришди.

Матбуот котиби Замира Юсупова Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатида Боткен област ИИБси тегишли чоралар кўрганини қўшимча қилди.

«Бу маълумот Боткенга келиши билан раҳбарият зудлик билан хизмат тўппончаларини ўз ўрнида эканлигини текшириш бўйича буйруқ берган. Текширув натижасида уларнинг барчаси ўз ўрнида эканлиги аниқланди», — деди у.

ИИМ ходими Абибилла Ниязовнинг сўзларига кўра, агар тўппонча хуқуқни ҳимоя қилиш органларига тегишли бўлса, унда сурат эгаси хизматдан четлатилиши мумкин. Бироқ бунинг учун тўппончани ҳақиқий ёки сохта эканлигини аниқлашга имкон берувчи тегишли экспертиза талаб қилинади.

«Агар тўппонча ўйинчоқ бўлса, унда маъмурий жазо қўлланилиб, хайфсан эълон қилинади. Агарда тўппонча хақиқий бўлса, унда хайфсан эълон қилиниб, сўнгра ишдан четлатилади», — деди у.

Юрист Айнура Орозбаеванинг таъкидлашича, милиционерларнинг иш вақтидан ташқари қурол олиб юриши жиноят бўлиб ҳисобланади.

«Қирғизистон Республикасининг ички ишлар органлари тўғрисидаги» қонуннинг 15-моддасининг учинчи қисмига кўра, хуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари ишдан ташқари вақтда ўзи билан бирга қурол олиб юришга ҳақли эмас. Бу жиноят ҳисобланади. Агар тўппонча унга [Аида Жалиловага] тегишли бўлиб, барча тегишли ҳужжатлари бўлса, унда бу ерда ҳеч қандай қонунбузарлик йўқ», — деди у Kloop.kgга берган маълумотида.

Расмлар муаллифи Аида Жалилованинг ўзи Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатида расмга тушишда фойдаланилган тўппонча ўйинчоқ эканлигини билдирди.

«Оддий ўйинчоқ [тўппонча] бўлган. Ҳамма хизмат тўппончасини дам олишда олиб юради деб ўйлашмоқда. [Макаров тўппончасини] қандай олиб юраман, мен ҳам ахмоқ эмасманда. Бу оддий расм. Мен ҳеч кимни ўлдирган ҳам эмасман», — деди у.

Кейинчалик тўппонча билан тушган расмлари Жалилованинг саҳифасидан ўчирилди. Фойдаланувчи шунингдек, ишлаган жойи тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўчирган.

Муаллифлар: Сайкал Ниязова, Алина Пак, Айбике Омурова