“Нуқтаи назар”: Фаоллар Бишкекда икки метрлик кўз ойнак ўрнатишди

1002

27-июль куни Бишкекнинг Ёшлар аллеясида очилган DOXA рассомлар гуруҳи томонидан янги арт-инсталляцияси баландлиги икки метр бўлган кўз ойнак кўринишида.

Баландлиги ва узунлиги олти метрни ташкил қилиб, кўз ойнакни эслатган арт-инсталляциясини ўрнатиш 21-июлда Бишкекнинг Ёшлар аллеясида бошланган. Лойиҳани амалга ошириш учун жорий йилнинг апрель ойидан ҳаракат қилина бошланган.

1

Инсталляция DOXA арт-гуруҳи томонидан амалга оширилди. Унинг ўзгачалиги опт-арт концепциясидан фойдаланилганида. Кўз ойнакнинг олдидан қараганда «Ўз ҳуқуқларингни ҳимоя қилиш учун уларни билиш керак» деган ёзув ҳавода кўринади. У 3D форматида тош плиткаларга қирғиз ва рус тилларида ёзилган — кўз ойнак эса бу ёзувларни тўғри ракурсда кўришга ёрдам беради.

IMG_1309 IMG_8809

«Нуқтаи назар» лойиҳасининг координатори Айжан Боронбаева бу ёшларга уларнинг инсон хуқуқлари масаласида сўқир (маълумоти оз ёки умуман хабари йўқ) эканликларини кўрсатишнинг янги усули эканлигини айтди.

«Кўзни очиш» учун Конституция томонидан белгиланган хуқуқларимизни билишимиз керак. Асасий маънони бериш учун арт-инсталляция усули таъсирли, сабаби у ёшлар билан бир тилда сўзлашади ва қизиқиш уйғотади », — деб ҳисоблайди у.

Гуруҳ рассоми Сергей Келлернинг сўзларига кўра, кўз ойнак оддийгина чиройли объект эмас, у ўз рамзларига эга.

«Улар кўчадан ўтиб бораётганларнинг эътиборини жалб қилади. Одам яқин келиб қараб, ундаги инсон хуқуқлари мавзусидаги ёзувни кўради. Кўз ойнак одамни бир нарсани яхши кўришига ёрдам берган нарса эканлигини англатади», — деди у.

IMG_1288

Арт- инсталляция инсон хуқуқларини акс эттирган Youth Action Fund ташкилотиниинг кўмаги асосида, «Сорос — Кыргызстан» жамғармасининг моддий ёрдами ва IDEA CA дебат ассоциациясининг буюртмаси билан ясалди.

Муаллиф: Бегимай Исаева

Сурат: Азирет Туратбеков, Адилет Канат уулу, Ууржан Молдокулов, Сезим Канибекова