Ваканция: Қирғизистон жануби бўйича редактор [Қаъбул қилиш 2 августгача]

844

Kloop.kg таҳририяти жамоасига мустақил, шунингдек жамоа билан ишлашга лаёқатли бўлган Қирғизистон жануби бўйича мақолалар редакторини изламоқда. Агар сиз Қирғизистондаги энг ривожланган медиа-редакцияда ишлашни ҳамда янги тажрибаларга эга бўлиш орқали Қирғизистон жанубида энг зўр репортёр бўлишни истасангиз материал сўнгида берилувчи илова орқали маълумотнома формасини тўлдириб, жўнатинг, лекин аввал албатта қуйидаги талаблар билан танишиб олинг.

Диққат! Мурожаатлар 2 август соат 17:00га қадар қабул қилинади.

Талаблар:

  • онлайн-ОАВда ишлаш тажрибаси;
  • ёзма ва оғзаки қирғиз ҳамда рус тилларини яхши билиш;
  • эркинлик;
  • масъулиятлилик;
  • тезкорлик;
  • қизиқувчанлик;
  • ташаббускорлик;
  • стрессларни енгувчи;
  • маълумот манбалари билан ишлай олиш — излаш, интервьюлар олиш;
  • маълумотларни қайта ишлай олишлик;
  • Ўш, Жалолобод ҳамда Боткен вилоятлари бўйича иш сафарларига чиқиш имконияти (зарур бўлган вақтларда харажатлар редакция ҳисобидан тўлаб берилади);
  • Фавқулотда ҳолатларда ҳамда муддатдан ортиқча ишлаш имконияти (эҳтиёж туғилган ҳолларда)

Рақобатдаги афзалликлар:

  • ўзбек тилини билиши;
  • инглиз тилини билиш;
  • шаҳсий алоқалар базасига эгалик;
  • вордпресс билан ишлай олишлик;
  • график редакторлардан фойдалана олишлик ;
  • беш йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эгалик.

Вазифалари:

  • мавзуларни топиб, таҳририят билан келишиш;
  • ахборот манбалари билан мустақил ишлаш ҳамда интемаалымат булактары менен өз алдынча иштешүү жана интервьюлар олиш;
  • янгиликлар билан катта ҳажмдаги мақолаларни мустақил ёзиш ҳамда эълон қилиш;
  • онлайн-йиғинларга қатнашиб, мавзуларни таклиф қилиш;
  • муҳим воқеалардан матнли транслация олиб бориш;
  • штатдан ташқари журналистларнинг ишларини режалаштириш ва эълон қилиш;
  • зарурат туғилганда Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларига иш сафарларига чиқиш;
  • зарур бўлган ҳолатда анубий ҳудудларда кузатишларни олиб боришда ёрдамлашиш;
  • ҳудудий ОАВлардаги тенденциялар ҳамда янгиликларни кузатиб туриш.

Иш ҳаққи: суҳбат натижасига кўра.

Бонуслар:

  • Kloop.kg — Қирғизистондаги энг дадил ва прогрессив медиа-редакция — биз форматлар ҳамда қизиқарли ўткир репортажлар билан тажрибалар ўтказишни қўллаймиз;
  • редакцияда ишлаш доимо ўргатиш элементларига эга — ходимлар тажрибада янги медиа кашфлари билан танишиб, ўзларининг ноанъанавий форматларда синаб кўришади;
  • Kloop.kgнинг редакциясида цензура йўқ — биз барча мавзуларни ёритамиз ва энг кўп турли фикрларни берамиз;
  • редакция ўз ходимларини тили, дини, жинсий, ирқий белгилари ёки жинсий ориентацияси бўйича камситмайди;
  • журналистик суриштирувларни олиб боришда фаол иштироки учун ҳамда ёрдамлашгани учун қўшимча ҳақ тўланади;
  • Kloop.kg халқаро стажировкаларга, тренинглар ҳамда конференцияларга номзод бўлган энг яхши ходимларини рағбатлантиради:

Ваканцияга қандай топшириш керак:

  1. Ушбу иловани босиб, берилган алоқа формасини тўлдиринг
  2. Резюмангизни тирканг
  3. Эълон қилинган меҳнат намуналарингизни илова қилинг
  4. Ёритиш учун жанубий ҳудудлардан уч мавзу таклиф қилинг

Мурожаатингиз ўрганилгандан кейин Kloop.kgнинг жамоаси электрон почта ёки кўрсатилган телефон рақами орқали сизлар билан алоқага чиқади.