Маданият министри Максутов “ижод билан шуғулланиш мақсадида” хизматдан кетди

854

Маданият, маълумот ва туризм министрлигининг раҳбари Алтынбек Максүтов ўз хоҳиши билан 27 июлда ишдан четлатилди. Ўз қарорини у ижод билан шуғулланиш ниятида эканлиги билан тушунтирди. Министрнинг истеъфоси ҳукумат томонидан унга нисбатан танқидлар билдирилган вазиятда  бўлмоқда.

Президент аппаратининг матбуот котиби раҳбари Алмаз Үсонов Kloop.kgга Максүтов «ўз хоҳиши билан» ариза ёзгандан кейин президент унинг истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолаганини таъкидлади.

«Азаттык» радиоси маданият министри ижод билан шуғулланиши тўғрисидаги қарори сабабли ишдан кетганини билдирмоқда. Мақсутовнинг ўзи эса ишдан ўз ўрнини янги одамлар учун «бўшатганини» айтди.

«Давлат лавозими шундай, янги одамлар келиб ишлаши керак. Мен уларга ўрин бериш учун ўз хоҳишим билан ариза ёздим», — деган Максутов «Азаттык» радиосига берган суҳбатида.

Алтинбек Максутов маданият министри лавозимига 2014 йилнинг октябрида, тайинланиб, унда икки йилга яқин фаолият олиб борди. Бу вақтгача Максутов Қирғиз Миллий филармонияси билан Бишкек шаҳар драмма театрида режиссёр бўлиб ишлаган. У 20 йил давомида театр ва кино актёри бўлган.

Алтинбек Максутовни  маданият министри лавозимига тайинлашда айрим депутатлар унга ишонмасликларини билдиришган. Депутат Бодош Мамирова уни “Маданият гиряси” митингида иштирок этганлиги учун танқид қилган.

«[…] Сизлар министрликда ишлашни қандайдир бир шоу қатори қабул қиласизлар. Бу министрликда туризм билан биргаликда маълумот ва сиёсат билан ҳам шуғулланиш кераклигини ёддан чиқарманглар», — деган у.

Министр шу билан бирга ҳукумат аппаратининг маориф, маданият ва спорт бўлимининг рахбар ўрин босари Айбек Исаевнинг ҳам танқидига учраган. 27 июлда уни экстремизмнинг олдини олиш ва ижтимоий турдаги маълумотларни назорат қилиш бўйича тадбирларни ўтказмаяпти деб айблаган. Июль ойининг бошида премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Максутовга нисбатан хайфсан эълон қилган

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Новые лица