Мэрия йўлни кенгайтириш учун ботаника боғидаги 200дан ошиқ дарахт ва буталарни қирқиши мумкин

858

Бишкек мэрияси ботаника боғи ҳудудининг бир қисми ҳисобидан Каракол кўчасини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Экологларнинг фикрича, бу ташаббус қонунга зид, чунки боғ — махсус муҳофазадаги ҳудуд бўлиб ҳисобланади.

Бишкек ҳукумати Токтоналиев кўчасини кенгайтириб, уни  Ала-Арча сувининг устидан ўтувчи кўприк орқали Каракол кўчаси билан боғлашга қарор қилди. Бу учун мэрияга ботаника боғининг бир четини олиш талаб қилинмоқда.

Ботаника боғининг директори Медет Ахматов йўлни кенгайтириш 227 дов-дарахтларнинг қирқилишига ҳамда уларни суғориш учун фойдаланилган ариқ тизимига зарар беришини айтмоқда.

“Коллекциядаги ўсимликларнинг 227тасини қирқишга тўғри келади. Улар асосан дарахт ва буталар. Бу 18га яқин ўисмлик тури. Бизда бусиз ҳам дов-дарахтар қисқариб кетаяпти, агар ботаника боғининг майдони озайса, бу ўсимликлар сонининг ҳам қисқаришига сабаб бўлади. Энг асосийси бизнинг коллекция фондимизни зиёнга учратади”, — деди у.

Ахматовнинг айтишича, ботаника боғи махсус ҳимоядаги ва давлат назоратига олинган табиий ҳудуд бўлиб ҳисоблангани сабабли, унинг ҳудудида қурилиш ишларини олиб боришга рухсат берилмайди. Бироқ мэрия йўлни кенгайтириш учун боғнинг бир четини олишга рухсат бериш илтимоси билан ҳукуматга мурожаатнома йўллаган.

Эколог Эмил Шукуров мэриянинг ташаббусига қарши. У ҳукумат иқлим тизимни назоратлаган ўсимликларни қирқмаслиги керак деб ҳисоблайди.

“Бу бир жиҳатдан қонунга ҳам, табиатга ҳам беэътиборлик кўрсатиш, чунки ботаника боғи — шаҳарда меъёрий муҳитни тикловчи маскан”, — деди у.

Тўсиқни жилдириш

Мэриянинг матбуот котиби Гуля Алмамбетова Kloop.kgга ҳозирча мэрия йўлни кенгайтириш ишларини бошламаганини ҳамда лойиҳа маъқуллашув босқичида турганини билдирди.

Унинг айтишича, гап ботаника боғи ҳудудининг кўп қисмини олиш ҳақида эмас, балки унинг “совет стандарти” бўйича  — автотиқинларини пайдо қилиши мумкин бўлган деворларии жилдириш борасида бормоқда.

Гуля Алмамбетова мэрия боғ девори ёнида ўсаётган ҳар бир ўсимлик бўйича Миллий илмлар академиясининг ҳулосаларини кутаётганини таъкидлади. Агар ўсимликларни кўчириш ёки кўчатларини сотиб олиш эҳтиёжи бўлса, у ҳолда мэрия “молиявий ва уюштириш вазифаларини ўзига олади”.

Ботаника боғи

Ботаника боғига 1938 йили асос солинган. Унинг бош илмий вазифаларидан бири бу ўсимликларни иқлим шароитига мослаштириш. Бишкекни кўкаламзорлаштириш учун қўлланилган ва қўлланилаётган барча дарахтлар ва буталар ботаника боғи шароитида экспериментал тадқиқотлардан ўтказилган.

Боғнинг майдонини қурилиш ишлари учун бир неча бор олишга уринишган — 2013 йили Бишкек ҳукумати 12-кичик райондаги Токомбаев кўчасини реконструкциялаш учун жанубий қисмидаги дарахтларни қирққан.

Мэрия Токомбаев кўчасини бу йил қайтадан кенгайтириб, ботаника боғининг “деворини жилдиришни” режалаштирмоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко