Мюнхендаги савдо марказидаги отишмадан ўн киши халок бўлди

705

22 июль тунида қуролли шаҳс Мюнхендаги савдо марказига ҳужум қилиши оқибатида ўн киши халок бўлиб, 16 нафари жароҳатланган. Жиноятчи экани таҳмин қилинаётган  Мюнхеннинг 18 ёшли яшовчисининг жонсиз танаси воқеа жойидан узоқ бўлмаган манзилда топилди.

Мюнхен тунидаги қуролли ҳужум 22 июль куни бўлган — Deutsche Welle нашрининг маълумотига кўра, ҳужум тез пишар таомлар ресторани ёнида бошланиб, “Олимпия” савдо марказида давом этган.

Гувоҳларнинг билдиришича, илк отишмалардан кейин шаҳарда ваҳима бошланган.

“Биз пастроқдаги “Макдоналдс”да эдик, овқатланмоқчи эдик. Кутилмаган ваҳима бошланган вақтда биз навбат кутаётгандик. Ходимлар югуриб чиқишди, қолганлар уларнинг орқасидан югурди. Болалар йиғлаб, барчаси ваҳимага тушиб қолишди” , — деб билдирган гувоҳлардан бири Би-би-сининг мухбирига.

Мюнхен полициясининг маълумотига кўра, ҳужум оқибатида ўн киши халок бўлиб, яна 16 нафари жароҳат олган. Бу ҳақда идора ўзининг расмий твиттер-аккаунтига ёзди.

Мюнхен ҳукумати шаҳарда фавқулотда ҳолат эълон қилган  — воқеа содир бўлган ҳудуд полиция томонидан ўраб олиниб, касалхоналар кучатилган тартибда ишлай бошлаган, шаҳардаги транспорт харакати вақтинча тўхтатилиб, ҳукумат аҳолини уйларидан чиқмаслигини илтимос қилган.

Ҳужум уюштирган шахсни қўлга олиш бўйича махсус операция шаҳарда бир неча соатга чўзилган.

Тергов органлари ҳужумчилар уч киши бўлганини таҳмин қилишмоқда, бироқ ёлғиз ҳаракат қилган Мюнхеннинг 18 ёшли яшовчисигина топилди.

“Унинг жонсиз танаси махсус амалиёт давомида таҳминан воқеа жойидан бир километр узоқликда топилди. Ҳозирча унинг полиция тарафидан ўлдирилгани ёки ўзини ўзи отгани аниқ эмас. Унинг нима сабабдан бундай ишга қўл урганини аниқлаш керак”, — деб ёзди  Би-би-си полиция маълумотномасини .

Ҳозирча Германия ҳукумати ҳужумни теракт деб атамади, бироқ жиноятнинг террор характерини ҳам инкор этмайди.

Буюк Британиянинг ташқи ишлар минстри Борис Жонсон ўзининг твиттер-аккаунтига Мюнхендаги воқеадан қаттиқ ғамда эканини ёзди.

АҚШ президенти Барак Обама Мюнхендаги ҳужум сабабли ўз ҳамдардлигини билдириб, герман ҳукуматига кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Бу ҳафта мобайнида Германияда содир бўлган шу каби биринчи воқеа эмас — 22 июлда Баварияда пичоқ ва болта билан қуролланган киши Вюрцбургдаги поезднинг тўрт йўловчисини жароҳатлаган. Ҳужум қилган шахс у ерга етиб борган полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

Германия ички ишлар минстри Томас де Мезьер Германия аҳолисини “радикалларнинг кичик гуруҳлари ёки ёлғиз жиҳодчилар” тарафидан уюштирилган ҳужумларнинг давом этиш эҳтимолига таёр бўлишга чақирди.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Айжамал Идирис, Айсулуу Бердалиева