Евроиттифоқ Туркияни “инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга” даъват қилди

723

Турк ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича европа конвенциясини вақтинча тўхтатишини билдиргандан кейин Евроиттифоқнинг вакили Туркияни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди. Бу икки баёнот амалга ошмай қолган харбий тўнтаришдан кейин Туркияда давом этаётган оммавий қамоққа олишлар фонида билдирилди.

Европа уюшмасининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Федерика Могерини Туркиядаги ўқитувчиларни, харбийларни ҳамда журналистларни оммавий турда қамоққа олиш харакатларини “йўл қўйиб бўлмас” эканини билдирди.

Ўз баёнотида Могерини президент Ражаб Тойип Эрдўғон етаклаган турк ҳукуматини инсон ҳуқуқлари билан қонун устиворлигини ҳурмат қилишга чақирди. У сўнгги кунлари Туркияда фаол муҳокама қилинаётган ўлим жазосининг киргизилиши ўлканинг Европа иттифоқига аъзо бўлиб кириш имкониятини йўққа чиқаришини таъкидлади.

“Биз Туркияни конституция тартибини сақлашга чақирамиз ҳамда Европа иттифоқи қатори қонун устиворлигининг аҳамиятли эканлигини таъкидлаймиз. Туркия демократияни, инсон ҳуқуқларини ҳамда эркинлигини ҳурмат қилиши керак”, — деб билдирди у.

Могерини Евроиттифоқ амалга ошмай қолган харбий тўнтаришдан кейин бошоломонликларни уюштириш ҳамда иштирок этишда гумонланган 60 мингга яқин киши қўлга олиниб ёки ишдан бўшатилган Туркиядаги воқеалар ривожини кузатиб туришини айтди.

Бунга қадар шу каби баёнотини ЕХҲТнинг етакчиси ҳамдаГерманиянинг ташқи ишлар минстри Франк-Вальтер Штайнмайер билдирган эди.

Туркияга нисбатан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш чақириқлари Эрдўғон уч ойлик фавқулотда ҳолат режимини киргизилганини, вице-премьер Нуман Куртулмуш эса давлат Инсон ҳуқуқлари бўйича европа конвенциясини вақтинча тўхтатганини маълум қилиши ортидан билдирилди.

Ҳалқаро ОАВлар турк ҳукуматининг харакатлари  авторитарлашаётгани ҳамда демократик тизимга хавф яратилмоқда деб таҳмин қилишмоқда.

“Туркиянинг расмий нашрларига чиққандан кейин кучга кирувчи фавқулотда ҳолат янги қонунларни қабул қилишда, шунингдек муҳим деб ҳисобланган ҳуқуқлар ва эркинликларни чеклаш ёки тўхтатиш қарорларини қабул қилишда президент билан минстрлар кабинет ипарламентининг четлаб ўтишига имкон яратади” — деб ёзди халқаро Reuters агентлиги.

Эрдўғон бош бўлган Туркия ҳукумати инсон ҳуқуқларини бузишда бир неча бор айбланган. 2016 йилнинг майида Европа комиссияси Туркия сўз эркинлигининг принципларини сақлаб, озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судларнинг мустақиллигини таъминлагандан кейингина турк фуқароларининг Шенген ҳудудига киришига изн берилишини билдирган.

Амалга ошмай қолган харбий тўнтариш

Туркияда харбий тўнтариш қилиш харакати 16 июлга ўтар кечаси бўлган — аввал исёнчи харбийлар Босфордаги кўприкни эгаллаб, Бош штабнинг ҳамда марказий телеканалларнинг биноларини босиб олишган. Шундан кейин бу телеаналлар орқали ҳокимият “тўлиғи билан уларга ўтканини” билдиришган.

Иқтидордаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тарафдорлари билан бўлган тўқнашувлар давомида харбийлар аста секин чекиниб, таслим бўла бошлашган  — Туркия раҳбари видеоалоқа орқали фуқароларни кўчага чиқиб, вазият изга тушгунга қадар уни қўллашга даъват қилган.

Сўнгги маълумотлар бўйича, тўқнашувлар натижасида 190 фуқаро ва 104 исёнчи халок бўлиб, яна бир ярим мингга яқин киши жароҳатланган.

Туркия хукумати исённи уюштиришда ҳозирда Америкада яшаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблади.

Бошқарув партияси АҚШдан Гуленни ўтказиб беришни талаб қилди, Америка президенти Барак Обама эса Туркияга харбий исённи тергов қилишга ёрдам беришни ваъда қилди. Муҳолифатчининг ўзи эса айбловларни инкор қилиб, Вашингтондан ўзини Турк ҳукуматига ўтказиб бермасликни илтимос қилган.

Амалга ошмай қолган тўнтаришдан кейин исён харакатига қатнашиш ҳамда президентга "етарли содиқ эмаслиги" учун 60 мингга яқин киши қўлга олинган ёки ишдан бўшатилган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева