Ўшлик Мээрим Каракозиева икки йилдан бери бизнес билан шуғулланиб келади — у хоналарни ижарага олиб, уларни хостел кўринишига келтириб, сайёҳларни қабул қилади. Мээримнинг қулоғи эшитмайди, шунинг учун у мижозлари билан мессенджерлер ҳамда доскага ёзиш орқали гаплашади.
Ўшнинг турғуни Мээрим Каракозиеванинг 3-синфдан бери қулоғи эшитмайди. У сайёҳларга хоналарни ижарага бериш орқали даромад қилади. Аввал у биргина хонадан иш бошлаган, ҳозирда уч хонани ижарага беради.
Ўтган йили Мээрим 100 минг сом грант ютиб олган — бу унга бизнесни кенгайтириш имконини берган.
У ўзи сайёҳлар билан суҳбатлашишда қийинчиликлар бўлмаслигини айтмоқда. Улар билан осон суҳбатлашиш учун у яқинда инглиз тилини ўрганган.
“Биз бу ерга доска илиб қўйдик. Агар уларга бирор нарса керак бўлса ўша ерга ёзишади, мен ҳам ўша ерга ёзиб жавоб бераман. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар, ватсап орқали гаплашамиз”, — деди у Kloop.kg билан суҳбатда.
У Қирғзистонда ногиронлар учун оғир эканини, шу сабабдан бизнес билан шуғулланишга қарор қилганини қўшимча қилди.
“Ногиронларга иш топиш қийин. Агар топилган тақдирда ҳам оз ҳақ тўлашади. Шунинг учун пул ишлаб топиш жуда қийин. Уларга бизнес очиш ҳам қийин, чунки банклар ногиронларга пул бермайди”, — деди Каракозиева.
Мээрим келажакда шахсий меҳмонхонасини қуришни орзу қилади.
“Келажакда унча катта бўлмаган хостел қурсам дейман. Бу хона жуда ҳам кичкина. Бу ерда кўпчиликдан иборат гуруҳларни жойлаштира олмаймиз. Ҳозир биз 10дан ошмаган сайёлардан иборат гуруҳларнигина қабул қила оламиз”, — деб қўшимча қилди у.
Муаллиф: Дастан Умоттегин