Икки қозоғистонлик Олма-отадаги отишма вақтида ижтимоий тармоқларга маълумот ёзганликлари учун қўлга олинди. Полиция уларни ёлғон маълумот тарқатганликда айблаб, жиноий жавобгарликка тортилишлиарини билдирмоқда.
Олматидаги отишма вақтида ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлар орқали “ёлғон” маълумотларни тарқатган одамларни ушлаш 22 июлда бошланди.
Олматининг Ички ишлар департаментининг вакили Салтанат Азирбек Vlast.kz нашрига бугунги кунгача икки киши қўлга олинганини ҳамда қолганларини излаш ишлари давом этаётганини билдирди.
Ушланганлардан бири “Инстаграм” ижтимоий тармоғига қуролли шаҳслар Олматидаги савдо марказини босиб олгани ва оқибатда одамларнинг халок бўлгани ҳақида ёзган 21 ёшдаги талаба қиз бўлиб чиқди.
У ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан ёздирилган видеомурожаатида пушаймон эканини билдириб, Олматидаги яшовчилардан кечирим сўраган.
“Инстаграм” тармоғига жойлаштирилган маълумот мен томонимдан текширилмаган. Мени уни жойлаштириб, аҳмоқлик қилибман, бу учун жуда пушаймонман ва бундан кейин буни такрорламайман. Мени кечиришингларни илтимос қиламан”, — деди у.
Ички ишлар департаментининг маълумотига кўра, қўлга олинганларнинг иккинчси — қуролли 100 одам шаҳарда яшовчиларни отиб юрганлиги ҳақида ёзган 23 ёшдаги қозоғистонлик.
Қозоғистон Жиноят кодексининг 274-моддасининг иккинчи бўлимига (“Билиб туриб ёлғон маълумот тарқатиш”) кўра, қўлга олинганларга жарима солиш, аҳлоқ тузатиш ишларини бажариш ёки икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилиш мумкин.
Ички ишлар департаментининг вакиллари фуқароларга мурожаат қилиб, расмий маълумотларнигина тарқатишларини талаб қилишди:
“Ҳар бир фуқаро ўз фикрини, мулоҳазаларини, далил-исботларини яхшилаб тарозалаб кейингина айтиб ёки ижтимоий тармоқларга жойлаштириши керак. Қоидага кўра бош манбаси номаълум бўлган тасдиқланмаган маълумотларнинг тарқаб кетишига шароит яратиб бермасликка чақирамиз” , — деб билдирди департаментнинг вакили Салтанат Азирбек.
Олма-отадаги отишма
Қуролли икки шаҳс Олматининг Олмали район ички ишлар бошқармасига 18 июль куни эрта билан ҳужум қилган. Қозоқ ОАВларининг маълумотлари бўйича, у ерда ҳужумчилар билан полиция ходимларининг ўртасида отишма бўлиб, оқибатида уч ҳуқуқ тартибот органининг ходими халок бўлган.
Ҳужумчиларнинг бири тезда қўлга олинган, иккинчиси эса — изини яширишга уринаётган вақтда отиб ўлдирилган. Жиноятчиларни қўлга тушириш амалиёти вақтида шаҳарда террор ҳавфини энг юқори “қизил” даражаси эълон қилиниб, савдо шоҳобчаларини, банкларнинг ҳамда бошқа идораларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Жами бўлиб воқеадан олти киши халок бўлган,уларнинг тўрт нафари — полиция ходими, иккиси — Олмати турғунлари
Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев ҳужумни теракт деб атаган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Сурат: Vlast.kz