Олий суд: МСК Жиргалбек Саматовни депутатлик мандатидан қонуний ажратган

685

Қирғизистонинг Олий суди Россия фуқаролигининг борлиги сабабли 8 июлда  Жиргалбек Саматовни депутатлик мандатиндан ажратган Марказий сайлов комиссиясининг қарорини қонуний деб топди.

Олий суд  экс-депутат Жиргалбек Саматовнинг ишини 21 июлда кўриб чиқди. У Россия фуқаролигининг бор эканлиги боис 8 июлда Саматовни депутатлик мандатидан ажратган Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) қарорини қонуний деб топди.

Ўз қарорида комиссия  Конституциянинг 52-маоддасига таянган — унда бошқа ўлкаларнинг фуқаролари сиёсий ёки давлат хизматларни эгаллай олмаслиги ҳақида ёзилган.

Экс-депутатнинг Россия фуқаролигининг борлигини Россиянинг Федерал миграция хизмати тасдиқлаган. Идора Қирғизистоннинг Бош прокуратурасига Саматовнинг 16 йилдан бери Россия фуқароси эканини билдирган.

Саматовнинг ўзи қирғиз фуқаролигигагина эга эканини билдирган. У Kloop.kgнинг мухбири билан суҳбатида уни судда далиллашини ваъда қилди.

У МСКга қарши даъво арзи билан Биринчи май район судига мурожаат қилиб, унинг депутатлик ваколат ҳуқуқларини муддатидан аввал тўхтатиш ҳақидаги комиссиянинг қарорини қонунсиз деб топишни талаб қилган. Бироқ депутатнинг иккинчи фуқаролигининг йўқлигини исботловчи ҳужжатлар яроқсиз деб топилгани сабабли, суд тарафидан унинг даъво аризаси қаноатлантирилмаган.

Саматов шу сабаблар билан ваколат ҳуқуқларини вақтинча тўхтатган Марказий сайлов комиссияси билан 2015 йилнинг декабрида ҳам судлашган.

Ўшанда экс-депутат рус фуқаролигининг йўқлиги ҳақидаги Федерал миграция хизматидан олган маълумотхатини кўрсатиб, Олий суднинг фойдасига қарор чиқарган.

Депутатга мандатини қайтариб беришган, уни ўз рўйхатидан чиқарган “Республика — Ата-Журт” фракцияси эса қайтадан ўз сафига қўшган.

Муаллиф: Айдана Канатбек