Манас ҳақидаги китобда “экстремизм” : Муаллиф суд қарори бўйича арзланади

674

“Айкөл Манас” китобиинг муаллифи Бубу Мариям Муса қизи 15 июлда унинг ўн томлик китобини экстремистик деб топиб, тарқатилишини таъқиқлаган  Жумгал район судининг ҳукми бўйича шикоят қилади.

15 июлда Жумгал район суди “Айкөл Манас”нинг ўн томлигини экстремисттик деб топган. Китобнинг муаллифи Бубу Мариям Муса қизи мазкур қарор бўйича олий босқичдаги судга шикоят қилади.

Норин вилоят судининг матбуот котиби Бариктабас Белеков Kloop.kgга суд қароридан кейин китобнинг нашр қилинган 3400 нусхасининг 43 донаси олинганини билдирди.

Унинг айтишича, китобда “миллатлар ҳамда ҳудудлар аро нифоқни қўзитувчи фактлар” мавжудлиги сабабли, “Айкөл Манас”ни босма, электрон ҳамда аудиоёзув турида тарқатиш таъқиқланди.

“Суд китобда қирғизларни миллий камситилишига олиб блрувчи тарихий фактлар бор, кўплаган нарсалар ўзгартирилган деган қарор чиқарди”, — деди у.

Ўн томликни ўқиб чиққан режиссёр Эрнест Абдижапаров китобда экстремистик нарсалар йўқ деб ҳисоблайди. У суднинг ҳукмини ижодкорларга “босим қилиш” деб атаб, суднинг кейинги мажлисига қатнашишини айтди.

“Ўн томликни ниманинг асосида экстремистик деб топишди? Демак агар биров экстремисттик десаёқ экстремисттик бўлиб қолар эканда? Менимча, суд шошилиб қарор чиқариб қўйди. Китобнинг қайси ери экстремисттик эканини айтиб беришсин” , — деди у Kloop.kgга берган интервьюсида.

“Кырк чоро”жамоатчилик ташкилотининг етакчиси Замирбек Кочорбаев суд қарорини “қўпол хато” деб ҳисоблайди. Бироқ у китобда ўйлаб топилган қаҳрамонлар билан воқеаларнинг мавжудлиги бўйича ўз норозилигини билдирди.

“Китобда кўп нарсалар нотўғри ёзилган. Масалан, Манасни онасининг образи нотўғри йўналишда ҳикоя қилинган […] Бу китоб Саякбай Каралаев ва Сагинбай Орозбаковнинг “Манас”идан фарқланади. Агар у бу китопни тарихий эмас, балки муаллифлик китоб қатори ёзганда, бу каби баҳслар бўлмас эди”, — деди у.

Манасчи Риспай Исаков аксинча, район суди китобни экстремисттик деб топиб, тўғри қарор чиқарган деб ҳисоблайди.

“Китобда чиндан ҳам фактларни бузиб кўрсатган ерлар кўп. Мен суднинг қарорига аралашиб, унга қарши чиқолмайман”, — деди у.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев
Сурат: Азаттык