Ала-Тоо майдонида жойлашган Тарих музейининг омборхонасидаги ёнғин 22 июль куни тунда бошланган. Ёнғиндан ҳеч ким жабрланмага, ҳозирча у ердаги экспонатларга зиён етган-етмагани номаълум.
Тарих мухейидаги ёнғин ҳақидаги маълумот соат 22:12 да келиб тушган — ФҲВнинг вакили Эльмира Шерипованинг айтишича, ўт музей омборидан бошланган.
Ёнғин таҳминана 23:20да ўчирилиб битди — ҳозирда у ерда уч ўт ўчириш гуруҳи бор. Ўт чиққан ерда юрган Kloop.kg мухбирининг билдиришича, омборхонадан хали ҳам тутун чиқаяпти.
Ҳозирча ўтнинг келиб чиқиш сабаблари аниқ эмас, жабрланганлар йўқ. Музейнинг экспонатларига зиён етган-етмагани ҳақида ҳам маълумот йўқ.
“Ўт ўчирилди, ўт ўчирувчилар омборда бўлган нарсаларни ташқарига олиб чиқишди. Нима ёнган ва қачалик даражада ёнганлиги эртага маълум бўлади. Албатта тергов ишлари 10 кун ичида ўтказилади” , — деди ФҲВнинг вакили.
Тарих музейи Бишкекнинг пойтахтидаги Ала-Тоо майдонида жойлашган. Ҳозирда у таъмир ишлари учун ёпиб қўйилди, у ердаги ишлар Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида якунланиши режалаштирилаяпти.
Муаллиф: Айсулуу Бердалиева