Тезкор тадбирлар сабаб Олма-отанинг маркази қуршовга олинди

772

20 июль куни эрта билан полиция Олма-отанинг марказини қуршовга олд  — маҳаллий ОАВларининг билдиришларича, ҳуқуқ тартибот органлари “криманил характердаги” маълумотни текширишган, бироқ бу маълумот тасдиғини топмади.

Қозиғистоннинг Олма-ота шаҳрининг марказий қисми полиция тарафидан 20 июнь куни эрта билан қуршовга олинган  — “Тенгриньюз” ахборот агентлиги ҳуқуқ тартибот органлари текширув тадбирини олиб боришганини  билдирди.

“Ички ишлар органлари тарафидан Гоголь – Зенков – Макатаев — Абдуллин кўчалари билан қуршалган ҳудудда тезкор текширув ўтказилди” , — деб билдирди нашр Олма-отанинг Ички ишлар департаментига таяниб.

“Тенгриньюз”нинг маълумоти бўйича, полиция у ерда “кримминал харакатердаги маълумот”ни текширишган, бироқ маълумот тасдиқланмаган.

Бироқ текширув тадбирларининг олти киши, жумладан тўрт полиция ходими халок бўлган яқинда бўлган полиция бўлимига ҳужум билан алоқаси бор-йўқлиги номаълум.

Тезкор текширув тадбирлари вақтида Олма-ота полицияси фуқароларни тинчликни сақлашга ва ҳуқуқ тартибот органларига бош эгишга чақирган.

“Расмий маъулмотлардангина фойдланиб, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатманглар. Ёдингларга соламиз, атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш учун Қозоғистоннинг Жиноят кодексининг 247 банди билан жиноий жавобгарлик кўрсатилган” , — деб билдирган полиция.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Сурат: Tengrinews