Қирғиз тилини оммавийлаштириш ҳақидаги гаплар Қирғизистон мустақилликка эга бўлган илк кунлардан бери айтиб келинади, бироқ ҳозирча бу гаплар ҳеч қандай самара бермаяпти.
Аввал бир оз даллилар келтирайин:
- Қирғиз тили оммавийлашиш жиҳатидан ривожланмоқда, аммо этник қирғиз ҳалқи
сонининг ўсиши ҳисобидангина;
- Этник озчилик вакилларидан қирғизчани ҳаммадан ҳам ўзбеклар яхши гапиришади, ўлкада яшаган қолган миллат вакиллари ўзаро ва қирғизлар билан суҳбатлашишда кўпинча рус тилидан фойдаланишади;
- Бишкек аксарият жиҳатдан русий забон шаҳар бўлиб қолишда давом этмоқда. Нисбатан бу ерда қирғиз тилини билмай туриб ҳаёт кечириш енгилроқ, рус тилини билмай яшаш эса бир оз қийинроқ;
- Мамлакатда қирғиз тилини билмаган ёки яхши билмаган юз минглаб қирғизлар бор. Асосан уларнинг кўпи Бишкекда яшайди.
Тўғриси, бу оддийгина ва очиқ кўриниб турган ҳамда осон исботланувчи далиллар қайдлари.
Бироқ қирғиз тилида далиллар билан ҳал қилиш анчайин оғирроқ бўлган яна бир неча муаммолар бор ва менимча, улар бир қадар муҳим ҳамда долзарброқ.
Анчайин жиддий муаммолар:
- Қирғиз тилида бутун жаҳон билм бойликларининг жуда кўп қисми етарсиз. Масалан, қирғиз тилли ёшлар Жеймс Жойснинг “Улисс”ни (бу эҳтимолий миллиардлардан биргина мисол) ўқий олишмайди. Қирғиз забонли ёшларга “Улисс”ни ўқиш учун камида русча ўрганишга тўғри келади. Бу муаммо ўз ортидан рўйхатдаги кейинги муаммоларнинг барини ўз ортидан эрчитади.
- Қирғиз тилидаги материалларнинг камлиги сабабли бу тилдаги мактаб таълими оқсамоқда. Унга ўқитувчиларнинг жуда паст ойлигини, шунингдек тайёрловнинг умумий даражасининг унча кучли эмаслигини қўшинг. Нисбатан рус тилли мактабларда вазият бир оз яхши — энг камида бунга рус тилидаги материалларнинг кўплиги, жумладан интернетда ҳам етарли эканлиги сабаб.
- Юқорида тилга олинган икки фактор боис, шунингдек пойтахтнинг рус тилли эканлиги сабаб Бишкекда қирғиз тилини “қишлоқнинг”, “оддий халқнинг” тили деган тушунча пайдо бўлди. Қирғиз зиёлилари 1970 йилларданоқ руслашиб кетган. Жаҳоннинг маданий ёки илмий меросларидан қай бири бўлмасин қирғизчага таржима қилиш харакати унинг қирғизчада қандай кулгили эшитиладиган бўлиб қолиши ҳақидаги хазиллар билан қабул қилинади. Бўлганда ҳам кўпинча қирғизларнинг ўзлари масхара қилишади.
Мен кўпдан бери бу муаммоларни қандай хал қилиш мумкинлиги ҳақида ўйланаман. Ҳар бир ўзининг уникал “тил” тарихига эга бўлган дунёнинг ўттиздан ошиқ ўлкасини айланиб чиққандан кейин мен бир қатор хулосаларга келиб, уларни умимий бир матнга қўшиб ёзишга қарор қилдим.
Қирғиз тилига қандай ёрдам бериш керак?
- Қирғизча билмаганларга осилишни тўхтатиш керак.
Қирғиз тилини ривожлантиришни истаганларнинг энг катта хатоси — бу муаммони ўлканинг русий забон аҳолисидан қидириш.
Бу умуман нотўғри мантиқ. Бугунги кунда бу рус тиллиларнинг қирғиз тилида бундан ҳам узоқлаштиришга олиб боради.
Бу билан бирга рус тили — шубҳасиз колониял тил бўлганига қарамай бугунги кунда у юқоридаги муаммоларнинг сабаблари бўлиб ҳисобланади. Русий забонларнинг барини мажбурлаб қирғизлаштириш ҳам умуман муаммони ҳал қилмайди.
Шунга қарамай афсуски бу тилнинг ривожланишини сиёсатчилар томонидан кўпроқ таклиф қилинган усули. Яқиндагина бўлган ҳолат — қирғиз тилини билмаганлиги учун теле бошловчи Марина Кимни уялтиришга харакат қилган депутат Жанар Акаев.
“Барчаси тенг давлат тилини билиши керак” деган риторика бу ёввойича кўз қараш. У XIX асрда Европанинг миллатчи республикаларига, нацистГермания билан франкисттик Испанияга тегишли бўлган.
Қирғиз тилини ривожлантириш билан биз ҳеч ким уни билишга мажбур эмаслигини тўла англаб олишимиз керак. Биз қирғиз тилини билмаган одамлар Жанар Акаевнинг ёки яна бошқа бировларнинг топширмаси бўйича эмас, балки ўз эрки билан ўрганишни хоҳлайдиган қилиш харакатини кўришмиз керак.
- Қирғиз тилли таълим беришни ривожлантириш билан шуғулланиш лозим
Қирғиз тилини ривожлантиришни истаганлар учун ўлканинг барча яшовчилари учун намуна бўладиган қирғиз забонли интеллигенцияни қайта яратиш приоритет бўлиши керак.
Барча харакатларни, барча инвестицияларни айнан қирғиз тилли мактабларга йўналтириш керак. Токи қирғиз тилли энг яхши ёзувчиларнинг, ихтирочиларнинг, рассомларнинг, дастурчилар, фазогирларнинг в.ҳ.к аъло авлодини етишиб чиқсин.
Ҳозир таълимга инвестиция қилишнинг энг фойдали инвестиция эканини тушунган одамлар бор. Масалан, тармоқли мактаблар тизимидаги “Билимкана” каби ажойиб мисол бор, у ерда болаларга сифатли, айни вақтда қирғиз тилида ҳам билим берилади.
Кейинги қадам — бу каби мактаб лойиҳалари кўпроқ бўлиб, уларда ўқиш баҳоси ўлкадаги қирғиз тилли ҳар бир болага имконли бўлиши керак.
Кейин яна билмнинг жаҳон хазинасини қирғиз тилида ҳам эришиб бўладиган қилиш мумкин. Бироқ қандай? Жавоби кейинги бандда.
Қирғиз-инглиз тилида суҳбатлашувчи қўштиллиларни тарбия қилиш
Бугунги кунда Қирғизистонга шу кабилар етишмаяпти!
Инглиз тили — бу ривожланган билмларнинг асосий манбаи. Франсуз, хитой ёки немис тилларини ўқиётганлар сизлардан узр сўрайман, чунки тарқалиши билан фойдаланилган кўп турлилик жиҳатдан у тилларнинг инглиз тилига етишига яна анча вақт керак.
Қирғизистонда бир вақтнинг ўзида ҳам қирғизча, ҳам инглиз тилида мулоқот қилган одамлар ўта оз. Бу қанчалик парадоксал эшитилмасин, бироқ оммавий тарзда инглиз тилини ўқишнинг ўзи ҳам қирғиз тили тараққиётининг янги қирраларини очиши мумкин.
Нидерландия, Германия ва Финляндиянинг яхши бир қоидаси бор. (Аслида бундан ташқари яна бошқа қоидалари бор, бироқ буларнинг ичидан менга ёққани). Мазкур ўлкаларнинг ҳар бирида инглиз тилли аҳолининг фоиз кўрсатгичи юқори даражада, аниқроқ айтганда, аҳолининг кўпчилик қисми борасида сўз бўлмоқда.
Бу нидерланд,немис ёки финн тилларига умуман зиён келтирмаган.
Бироқ учта аҳамиятли нарса бўлди:
а) бу ўлкадаги болалар ўзининг она тилинигина билган вақтларга нисбатан ҳозир билимнинг анча кенг қамровли манбааларига эришиш имкониятларига эга;
б) мазкур ўлкаларнинг аҳолиси узлуксиз билим олиш ортидан инсоният тараққиётининг олдинги қаторида;
в) бу ўлкаларда инглиз тилини билиш даражаси паст вақтдагига қараганда ҳозир қизиқарли маълумотларни она тилига таржима қилаётган одамларнинг сони анчайин кўп.
Қирғиз тилини ривожлантириш учун қирғиз тилли муҳитда дунёнинг яхши олий ўқув юртларига осонгина топшириб, масалан, дунё масштабидаги энг олдинги илмий тадқиқотларни бошқара оладиган одамларни тарбиялаб ўстириш керак. Бугунги кунда инглиз тилини билмай туриб бундай муваффақиятларга эришиш деярлик мумкин эмас.
Бу одамлар қирғиз тилли маданиятга ҳозирда унга етишмаётган билим манбаларини олиб келишади. Мен такрорлаётганимни биламан, бироқ буни алоҳида таъкидламай қўя
олмайман.
4.Қирғиз тилининг тараққиёти юқоридан эмас, қуйидан бошланиши керак
Қачонки қирғиз тилининг ривожланишига давлат ёки парламент аралашганда, уларнинг репрессив ҳамда реграссив ғояларидан тўлиб йиғлагинг келади.
Қирғиз тилининг ривожланиши биринчи навбатда қирғиз тилли жамиятнинг ўзидан, унинг ичидан бошланиши керак. Шундагина бари ишга ошади.
Муаммони ечишнинг мен таклиф қилаётган усуллари у қадар катта маблағ талаб қилмайди ва бугунги кундаги Қирғизистоннинг молиявий имкониятлари даражасида. Буларнинг барига истаган одам ёки гуруҳ маблағ жалб қила олади. Фақатгина бошлаш керак!
***
Сўнгида менга жуда қаттиқ таъсир қилган саҳналаштирилган ҳолатларнинг (моделларнинг) иккита намунасини намойиш қилмоқчиман.
Жорий йилнинг апрелида мен Истанбулдаги TEDxга қатнашдим. Унда туркиялик илмий ва ижодий интеллигенциянинг кучлилари йиғилган.
Турк тилини билмаганлигимдан уларнинг сўзларини инглиз тилидаги синхрон таржима орқали тингладим. Кейин кутилмаганда наушник ишламай қолди ва уларнинг сўзларини инглиз тилидаги таржимасини эшита олмай қолдим.
Ўша вақтда саҳнада Кэмбридж университетининг физика бўйича профессори Мете Ататуре сўзлаётган эди. Ниҳоясида у менинг яхши оғайним бўлиб қолди.
Метени турк тилида тинглаётиб ҳаммасидан ҳам мен физикнинг “Ёруғлик қиличини қандай пайдо қилиш керак” деган мавзудаги сўзлари қулоғимга қирғиз тилида айтилаётгандек эшитила бошлагандек бўлганини ҳис қилдим.
Метенинг сўзларни ўзингиз эшитиб кўринг:
Мана, мен шу ҳақида ўйлайман. Шартли Кэмбриджда шундай имтиёз билан изланиш учун керак бўлган энг яхши ғоялар ҳақида қирғиз тилида айтиб берувчи физик профессорлар бўлишини истайман.
Ёки масалан, ўша тадбирдан яна бир мисол— сут бези раки касаллиги сабаб кўкрагидан айрилган аёллар учун имплантантларни ишлаб чиқаётган Ўзге Оқбулут:
Бу каби дунёдаги турли изланишлар натижасида фойдаланилаётган нарсалар ҳақида Норинлик бир қиздан қирғиз тилида эшитишни жуда ҳам хоҳлайман.
Мете ҳам, Ўзге ҳам дунёдаги идеал бўлмаган давлатларнинг бирида воега етишган— Туркия тил борасида озчиликлар жуда кўп таъзиқларга дучор бўлиб, айрим, барчага маълум бўлган партиялар эса “Барча турк тилини билиши керак” деган риторикани ўзларининг шиори қатори ҳисоблаган ерларнинг бири бўлган. Лекин айнан мана шу икки инсон ҳақида сўз борар экан, улар масалан, курдлар туркча гапирадими йўқми, унга аҳамият бермай билим олишган. ( Мен буни улар билан шахсан таниш бўлганим учун ҳам биламан).
Ундан да аҳамиятли нарса - Мете ҳамда Ўзгенинг болалигидан бошлаб инглиз тилини ўрганганлиги. Бу улар учун барча йўлларни (имкониятларни) очиб берган. Ҳозирда улар олган билимларини турк тилли ҳудудларга етказишмоқда.
Агар кимдур ўз хоҳиши билан турк тилини ўрганишни истаса, унда бунга биринчи навбатта шулар каби инсонлар сабабчи бўлади.
Мен нимани айтмоқчи бўлганимни тушуняпсизми? Қирғиз тилида гапирувчи Мете ва Ўзгени пайдо қилиш учун қирғиз тилини ана шундай ривожлантириш керак.
Шундан кейингина қирғиз тилини рус тиллилар ва чет давлатликлар орасида фаоллаштириш, оммалаштириш, сингдириш ҳақида ўйлаш мумкин.
Агар, ўзимизнинг Мете, Ўзгемиз бўлса, унда тилимизнинг ривожи ўз-ўзидан пайдо бўлади ва ҳеч кимнинг куч сарфлаши талаб қилинмайди.
Ҳозирча айтмоқчи бўлганларим шулар.
Сурат: Фото: turmush.kg