Kloop.kg Қирғизистон жанубида журналистларни бепул ўқитади. Энг яхшилар иш билан таъминланади!

866

Қирғизистоннинг энг машҳур онлайн-нашрларидан бири бўлган Kloop.kg ўлка жанубида янгиликлар материаллари ва махсус репортажларни тайёралаш бўйича ўқитади.

Kloop.kg порталининг муҳаррирлари Ўш, Боткен ҳамда Жалолобод виоятларининг репортёрлори, талабалари, фаоллари ва фуқаровий журналистлари учун журналистика бўйича бир ҳафталик таълим ўтказишади.

Kloop.kgнинг бош редактори Эльдияр Арикбаев иштирокчиларга қандай қилиб қизиқарли мавзуларни топиб, манба билан боғланиб, интервью олиб, қизиқарли репортажни ёзиб, қонунбузарликларни текшириш кераклигини айтиб беради.

Kloop.kg сайтининг тасвирчиси ва монтажчиси Тилек Бейшеналиев талабаларни видеога олиш билан  Клоопнинг Facebookдаги саҳифасида жуда оммалашган қизиқарли видеоларни монтажларнинг бошланғич тажрибаларига ўргатади.

Ўқишга талабалар, фуқаровий фаоллар ҳамда журналистлар таклиф қилинади.

Ўқиш давомида қатнашувчилар қисқа назарий билимларни олишади, бироқ дарсларнинг аксариятида ўз репортажлари устида ишлаб, ўқитувчиларнинг маслаҳатларини олишади. Иштирокчиларнинг материаллари ҳар куни минглаган ўқувчиларназар солган, видеоларини Facebookда ўн минглаган фойдаланувчилар кўрувчи Kloop.kg порталида эълон қилинади.

Яхши иштирок этганларни биз доимий асосда Kloop.kgда ишлашга, ўунингдек маҳаллий ҳамда халқаро нашрлар билан хамкорлик қилишга таклиф қиламиз.

Ўқиш Ўш шаҳрида 25 июлдан 5 августга қадар ўтказилади. Ўқитиш тили: рус тили, шунингдек қирғиз тилида ҳам маслаҳатлар берилиши мумкин.

Диққат! Яшаш ва йўл ҳақлари Боткен, Жалолобод ҳамда Ўш вилоятларининг ҳудудларидан келиб қатнашганлар учунгина тўланади. Kloop.kg иштирокчиларнинг озиқ-овқати учун кетган харажатларни тўлаб бермайди, бироқ ўқиш вақтида кофе-брейклар уюштирилади.

Илтимос, ўқишга 25 июлдан 5 августгача Ўш шаҳрида тўлиқ қатнаша олишингизга амин бўлсангизгина ёзилинг. Дарсалар эрталабдан кечгача ўтказилади, илтимос, ўша кунлари иш ёки бошқа дарсдан бўш бўлиш учун олдиндан харакат қилинг (эҳтиёж бўлса Kloop.kg семинарга қатнашганингиз ҳақида маълумотнома бера олади)

Иштирокчилар ўзлари билан ноутбук ҳамда смартфонларни олиб келишлари шарт.

Семинарга қуйидаги форма орқали ёзила оласиз. Илтимос, форманинг барча бўлимларини тўлдириб, “жўнатиш” босқичини босинг.