Видео: Ботқоқ аралаш сув Боом қапчиғайидаги транспорт харакатини қийинлаштирди

998

Қаттиқ ёққан ёмғир ва дўл Бишкек –Балиқчи автомобил йўлининг Боом қапчиғайидаги қисмининг бир бўлимини тўсиб қолган ботқоқ аралаш сув оқимининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Йўлни тозалаш учун у ерга ФҲМнинг ходимлари йўлга чиқишди.

http://

Иссиқкўл вилоятининг Боом қапчиғайидаги ботқоқ аралаш сув оқими Бишкек-Балиқчи авто йўлининг бир тарафини қоплади. У ерда автомобил тиқини пайдо бўлиб, ҳайдовчилар йўлнинг иккинчи тарафи билан юришга мажбур бўлишмоқда.

Боом қапчиғайида турган маршрут таксисининг ҳайдовчиси Kloop.kgга автотиқиннинг узунлиги 150 метрга етганини билдирди.

“Менинг мошинамнинг капотига сув кириб кетди. Худога шукр, қийинчиликсиз ўтиб кетдим. Лекин у ерда ботқоққа тўла тиқилиб қолган олти автомобил қолди” , — деди у.

ФҲМнинг Иссиқкўл вилояти бўйича вакили  Замирбек Жумагазиев Kloop.kgга йўлнинг сув қоплашига 18 июлда ёққан қаттиқ ёмғир оқими сабаб бўлганин билдирди.

“У ерда йўлни тозалаш билан шуғулланаётган етти техника ва 15 ишчи бор” , — деди у.

Июлнинг бошида ботқоқ аралаш сув  Бишкек — Норин — Торугарт авто йўлининг Боом қапчиғайидаги қисмини қопалаган. Ўшанда ҳам йўлнинг бир қисми тўсилиб қолиб, автомобиллар унинг иккинчи қисми билан юришга мажбур бўлган.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев