“Насаат медиа” ислом портали тарафидан эълон қилинган видеода ҳижобли қизлар “ислом қадриятларии сақлашаётганликларини” айтишган. Мазкур видеода анаъанвий қирғиз кийимлари билан ҳижоб ўраган аёлларнинг суратлари тасвирланиб, Бишкек кўчаларида жойлаштирилган баннерларга жавоб тариқасида бўлди.
Баннерни илганларга жавоб қатори тасвирга олинган видеода ҳижобли қизлар “Қайга бораяпмиз?” деган саволга жавоб беришади. Улар қирғиз музикаси остида “ислом қадриятларини сақлаб”, “оллоҳнинг қонунларини бажариб” айни вақтда “аждодлар йўлини давом эттириб бораётганликларини” айтишган.
“Биз латофат билан чинакам гўзалликни сақлаш йўлидамиз […] Биз илм олиб, уларни қирғиз элига етказамиз […] Биз жарроҳ тиғи остига ётмаймиз […] Бизуруғ-аймоғимизни сақлаб, кўпайтириш йўлидамиз, биз болаларни аборот билан ўлдирмаймиз”, — деб айтишган видеодаги қизлар.
Тасвир интернетга 14 июлда эълон қилиниб, бир куннинг ўзида уни 30 мингдан ошиқ киши кўрган. Икки мингга яқин киши видеони бўлишиб, юздан ошиқ фикр ёзилган, уларнинг аксарияти видеони қўллаган фикрлар.
Баҳсли баннерлар
Қирғиз аёлларининг миллий лисбосларни ва паранжи ўраган суратлари акс эттирилиб, “Кайран элим, кайда баратабыз?” саволи туширилган баннерлар Бишкекда 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси пайдо бўлган. Мэриядан уларни илишга “Қирғизистон патриотлари” деб номланган маърифий фонд буюртма берганини билдиришди.
Президент Алмазбек Атамбаев баннерларни илиш ғоясини қўллаб, Ангела Меркель билан биргаликда ўтказган матбуот йиғинида бу каби баннерларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларида илишни молиялаштиришини билдирган.
Баннер ижтимоий тармоқларда ва унинг ташқарисида қизғин муҳокамалар яратди. 14 июль куни номаълум шахслар баннерлардан бирини юлиб олишга харакат қилишган. Бишке шаҳар ИИБнинг матбуот химатидан уларни излаш ишлари давом этаётганини билдиришди.
Муаллифлар: Александра Титова, Айдана Канатбек