Made in KG: Қирғизистонда ишлаб чиқарилаётган ёғоч кўзойнаклар ва капалакнусха галстуклар

1016

Дизайнерлар Максатбек Бакитбеков билан Каниет Акилбеков олдингилардан бўлиб Қирғизистонда ёғочдан кўз ойнаклар билан капалакнусха –галстуктарни ишлаб чиқара бошлашган.

Ёғочдан ясалган нурдан сақловчи Wooden кўз ойнаклари коллекциячининг намуналари деярлик 50га етди.

Бренд асосчилари — Максат Бакитбеков билан Каниет Акилбеков — ўз устазоналарида ёғоч кўз ойнакларни, капалак нусха галстукларни ҳамда илгакларни ясашади.

027A8819-267x400Wooden кўз ойнаклари билан галстуклар буюртма асосида махсус Австриядан келтирилган ёғочнинг венге, зебрано ва ёнғоқ турлари, шунингдек Қирғизистон ўрикларидан ясалади.

Каниет Акилбековнинг айтишича, ёғоч кўз ойнакларнинг шакли ва намуналарини Қирғизистон харидорлари орасида оммалашган пластмас гардишларини узоқ вақт анализ қилгандан кейин ишлаб чиқишган.

“Биз пластмаса кўз ойнакларни сотиб олиб, уларни синдириб, ўрганиб чиқдик. Охири пластик гардишларининг барча камчиликларини аниқлаб чиқдик, ўз навбатида улар юз тузилиши осиёликларникига, шу билан бирга европаликларникига ўхшаган одамлар учун қулай вариантни ўйлаб чиқариш имконини туздик” , — деди у.

Ёғочнинг табиий енгиллиги туфайли кўз ойнаклар буруннинг икки кўз орасидаги қисмида из қолдирмайди, чунки уни қисмайди. Қулоққа илинувчи қисмини пружинали механизми кўз ойнак қулоқнинг устини қисмайдиган қилиб ўйланган.

Кўз ойнакларнинг нархлари уларнинг гардишлари ясалган материалга боҳлиқ бўлади. Масалан венге ёғочидан (бундай дарахт Ғарбий Африкада ўсади ва унинг ёғочи қора ранги билан ажралиб туради) ясалган кўз ойнаклар икки минг сомдан қимматроқ бўлади.

027A8851

Wooden бренди 2015 йили пайдо бўлган ва аввалига шундай ном билан қўлга ясалган капалакнусха-галстукларгина чиқариб турилган, бироқ 2016 йилдан бошлаб коллекцияни ёғочдан ясалган кўз ойнаклар билан илгаклар тўлдирган.

Ёғочдан бренд аксессуарларни ясаш ғояси Бактибековга тегишли, кейинроқ унга Акилбеков ҳам қўшилган.

“Бу ғоя менда 2015 йилнинг мартида, синглим менга капалакнусха галстук совға қилганда пайдо бўлган. Мен уларни бошқа материаллардан ҳам ясаса бўлармикин деб қизиққанман, интернетдан уларнинг ёғочдан ясалганларини кўриб қолдим. Мазкур ғоя менга жуда ёқиб қолди ва мен бу билан шуғуллана бошладим” , — деди Бактибеков.

027A8885

Аввалига ғояни амалга ошириш учун янги қадам ташлаган, бу тармоқда тегишли тажрибага эга бўлмаган дизайнерларнинг харакатларига ҳеч ким ҳам ишонмаган. Максатбек Бактибеков — инженер-эколог, Каниет Акилбеков сайёҳлик бизнеси билан шуғулланган.

Бироқ бир йиллик экспериметлар билан натижали фаолиятлардан кейин дизайнерлар биринчи ёғочдан ясалган кўз ойнакларнинг оригинал коллекциясини тузишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда улар Бишкекдаги “Евромода” ҳамда “Beta Stores” дўконларида сотилмоқда.

Энди дизайнерлар ёғоч аксессуарларига Қирғизистондаги мижозларигина эмас, балки МДҲнинг бошқа ўлкаларидан ҳам  доимий буюртмалар бериб туришади.

Моделдер: Азат Рузиев, Айжамал Идирис, Эльдос Казибеков, Александра Ли

Муаллиф: Александра Титова

Видео: Александра Ли