Баннерлар, Асқаров ҳамда ЕИ: Атамбаев билан Меркель ОАВ вакилларининг олида нима ҳақда суҳбатлашишди?

1013

Президент Алмазбек Атамбаев билан Германиянинг канцлери Ангела Меркель 14 июлда қўшма матбуот анжумании ўтказишиб, икки ўлканинг хамкорлиги, Асқаровнинг ишини қайтадан кўриб чиқилиши, радикаллашиш ҳамда хижоб кийган аёллар тасвирланган “провокацион” баннерлар ҳақида сўз қилишди.

Икки ўлка лидерларининг матбуот йиғинига 70га яқин қирғизистонлик ҳамда халқаро журналистлар иштирок этишди, бироқ ОАВ вакиллари бир неча саволгина бера олишди.

“Провокацион” баннерлар ҳақида

Саволлардан бири Меркелнинг ташрифига бир кун қолганда Бишкек марказий кўчаларида пайдо бўлган баннерлар ҳақида бўлди.

Алмазбек Атамбаев журналистларнинг саволларига жавоб бераркан баҳсли баннерлар ғоясини қўллаб, шу каби суратларни Қирғизистоннинг барча ҳудудига жойлаштиришни топширганин айтди.

“Мен бугун президентнинг аппарат етакчисига бу каби баннерларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларига илиниши учун уларга молиявий ёрдам беришни топширдим. Бу исломлашиш эмас, келинглар араб, покистон, бангладеш ёки яна бошқа учинчи маданиятни қирғизники билан адаштирмайлик”, — деди президент

Президентга кўра, динни рўкач қилиб қирғизистонликларга “бегона маданият сингдирилмоқда”, айни вақтда қирғизистон ўз маданиятини сақлаб қолиши керак.

Азимжан Аскаров ҳақида

Президентдан 11чи ва 12 июль кунлари иши қайта кўриб чиқилган ҳуқуқ ҳимоячиси  Азимжан Асқаров ҳақида сўрашди. Олий суд бунгача умрбод озодлигидан ажратган ҳукмини бекор қилиб, Асқаровнинг ишини қайтадан кўришга Чуй вилоят судига жўнатган.

Суд қарори Қирғиўистон БМТнинг комитетининг ёзма буйруғини бажариб, Асқаровни “зудлик билан озод қилиш” зарурлигини айтган ҳимоя томонини ҳам, ҳукмни ўз кучида қолдиришни талаб қилган жабрланувчи тарафни ҳам қаноатлантиргани йўқ.

Атамбаев журналистларга Асқаровнинг иши қайта кўриб чиқилишини айтди. Президент БМТнинг бош котиби Пан Ги Мунга хат жшнатганини ҳамда процесга қатнашиш учун экспертларни чақирганини билдирди.

“Уни озод қилиш керак деган қарор йўқ, қамоқда қийнашган, нохолис тергов олиб борилган ҳамда босим остида адолатсиз суд йиғини бўлган, шу сабабдан суд БМТнинг комитетининг қарорини, конституцияни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқади деган қарор бор”, — деди у.

Меркель Атамбаев унга Асқаровнинг ишини “очиқ –ойдин” кўрилишини ваъда қилганини билдирди.

Евроиттифоқ билан хамкорлик ҳақида

Матбуот анжуманида Атамбаев Қирғизистон Евроиттифоқ билан хамкорликни исташини билдириб, мисол сифатида қўшни Қозоғистонни тилга олди.

“Евроиттифоққа қўшилиш бўйича муаммо бор, бироқ мен албатта бу борада Қирғизистонга кўмак кўрсатаман” , — деб жавоб берди Меркель.

Германиянинг канцлери Ангела Меркель президент Атамбаевнинг таклифига кўра расмий сафар билан Қирғизистонга биринчи бор келди. Икки ўлканинг лидерлари қирғиз-герман алоқалри, ҳудудий ҳавфсизликни, шунингдек жамиятнинг радикаллашуви ҳамда терроризм муаммоларини муҳокама қилишди.

Канцлернинг келишидан бир кун олдин “Озодагон” тожик ахборо агентлиги ўз манбаларига илова бериб  Ангела Меркель Атамбаев билан бўлган учрашувда суриялик қочқинлар учун Қирғизистонда танлов лагерларини очиш масаласини кўтариши мумкинлигини ёзган. Бироқ бу маълумотни Қирғизистон Ташқи ишлар минстрлиги икор қилди.

Матбуот анжуманининг тўлиқ видеоси